Click to listen highlighted text!

ТАФАККУРНИ БОЙИТИБ

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларида улуғ аждодларимиз Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудларига бағишланган мазмунли тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Улуғлик ва инсон камолоти, илм-маърифатга интилиш, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш, ватанпарварлик ғоялари акс этган шеър ва асарларининг қиммати ва ҳикмати бугунги кунимиз учун ҳам аҳамиятлидир. Фахримиз бўлган бобокалонимизнинг хотирасини ёд этиш, ижодларини мадҳ этиш масъулияти бор. Шу муносабат билан қатор туман спорт мактаби ва болалар мусиқа ва санъат мактабларида маънавий тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирда ишловчи ходимлар ва ўқувчилар фаол иштирок этишди.
-Сирдарё туман спорт мактаби Бахт бўлимида Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан спорт мактаби мураббийлари ўртасида давра сухбати бўлиб ўтди, – дейди бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Лочин Ҳусанов. – Ходимлар истаги ва касаба уюшмаси ташаббуси билан маънавият хонаси ташкил этилган. Дастлаб мўжазгина бўлган кутубхонамиз бугунги кунда кўплаб асарларни ўзида жамлаб улгурди. Китобларнинг аксари, шубҳасиз, аждодларимиз қаламига мансуб мумтоз намуналардир. Тарбир давомида аъзоларимиз ўзлари мутолаа қилган асарлари, ҳикматлари ҳақида сўзга чиқиб ҳамкасблар билан давра суҳбати ташкил этилди.


Улуғбек ТЎРАҚУЛОВ,
Ўзбекистон маданият,спорт ва туризм
ходимлари касаба уюшмалари Сирдарё вилояти
бирлашган ташкилоти маьсул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!