Айни пайтда вилоятимиздан 100 нафар хотин-қизлар қўҳна Хоразмнинг тарихий жойлари билан танишиб, ҳордиқ чиқараяптилар. Юртимизнинг қадимий гўзал гўшаларини томоша қилаяптилар. Сайхунобод, Сирдарё туманлари ҳамда Гулистон шаҳридан бўлган бу опа-сингилларимиз “Аёллар дафтари”га киритилган. Уларнинг деярли барчаси очиқ осмон остидаги музей- Хивадаги Ичанқальани ўз кўзлари билан кўриш орзусида бўлган инсонлар. ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгаши уларнинг орзуларини амалга оширди. Бепул саёҳатга отланган аёллар уч кун мобайнида саёҳатдан роҳатланадилар, бой таасуротлар билан қайтадилар.
Хайрулла Аминов,ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири