Click to listen highlighted text!

Ходимни бошқа ишга ўтказиш ва иш жойини ўзгартириш ўртасидаги фарқларни тушунтириб беринг

Ходим айнан ўша иш берувчида ишни давом эттирганда унинг меҳнат вазифаларини ўзгартириш ходимни бошқа ишга ўтказиш ҳисобланади.
Ходим учун соғлиғининг ҳолатига кўра тиббий хулоса билан тасдиқланган қарши кўрсатмалар бўлганда ходимни бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилмайди.

148-модда. Иш жойини ўзгартириш

Иш жойи иш берувчи томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган жой бўлиб, ходим бу жойда бўлиши ёки у меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига доир ишни бажариш учун бу жойга етиб келиши керак.
Меҳнат  шартномасида  шарт қилиб  кўрсатилмаган  иш жойининг ўзгариши (ходимни айни ўша иш берувчидаги бошқа иш жойига, худди ўша ҳудудда жойлашган бошқа алоҳида бўлмаган  бўлинмага  ўтказиш ёки ходимга бошқа механизмда  ёки  агрегатда  ишлашни  топшириш) иш аввалги меҳнат вазифаси бўйича ва айни ўша меҳнат шароитларида давом эттирилган тақдирда, ходимнинг розилигини талаб этмайди.
Агар  муайян  иш жойидаги (айни ўша  ҳудудда жойлашган алоҳида бўлмаган бўлинмадаги, аниқ механизмдаги ёки агрегатдаги) иш меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган бўлса, иш жойини ўзгартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

 

 

 ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши

Меҳнат ҳуқуқ инспектори                                                  Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!