Click to listen highlighted text!

АЁЛЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2016 йил “Соғлом она ва бола йили “ давлат дастури асосида ҳамда  8-март – халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган чора-тадбирлар дастурига асосан Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тизимида хотин-қизларни рағбатлантириш бўйича амалий ишлар бошланиб кетди.

Хусусан, Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиали травматология бўлими ҳамшираси,  кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи Наргиза Гулмуродова ҳамда Сирдарё туманидаги 21- умумтаълим мактаби кутубхоначиси Манзура Кенжаевага Тошкент вилоятидаги “Бўстон” сиҳатгоҳига   бепул йўлланмалар ажратилди. Ажратилган йўлланмаларни  бевосита уларнинг иш жойларида, меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси фаоллари иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши  номидан тантанали равишда топширилди.  Тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар, хайрия тадбирлари ва Федерацияси Кенгашининг 2016 йил “Она ва бола йили “ давлат дастури ҳақида ҳам  маълумотлар бериб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!