ТИНЧ ЭЛНИНГ БОҒИ ГУЛЛАЙДИ
Инсон доимо хотира билан яшайди. Ўтганларни хотирлаб, аждодларимизни доимо эслаб туриш халқимизнинг энг яхши одатларидандир. 1999 йил 3 мартдан бошлаб 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» умумхалқ байрами сифатида нишонланадиган бўлди. Юртбошимиз айтганидек, «Тарихий хотирасиз келажак йўқ», яъни қайси халқ ўз тарихини ўрганса, ўзининг буюк боболари ҳақида маълумотга эга бўлса, ўша халқ келажакка ишонч билан қарайди. Биз нафақат ўтган аждодларимизни эслашимиз, балки ҳозир ёнимизда юрган бобомиз, момомиз, маҳалладаги кексаларни ҳамиша ҳурмат қилмоғимиз, улар айтган ўғитларни доимо ёдда сақламоғимиз керак. Бобо ва момоларимиз ҳам уруш йиллари бошларидан жуда оғир кунлар ўтганини ва бугунги тинчликни қадрлаш зарурлигини тез-тез такрорлаб туришади. Ватан истиқболи ва жасур фарзанд бўлиб вояга етишимизни сўраб, дуо қилишади. Кексаларимизнинг нияти, ота-онамиз тилаги, элу юрт истаги –Тинчликдир. «Тинч элнинг боғи гуллайди» дейди доно халқимиз. Ҳар бир инсон Ватаннинг энг аввало тинч бўлишини истайди. Ватанимиз гуллаб, яшнамоқда. Бу кунларга етишишни қанча инсон орзу қилиб, армонда кетган.
Жим, дўстим, бир лаҳза сукут сақлайлик,
Бахтимиз қурбони бўлганлар ҳаққи. Номларин ёд этиб, бир-бир йўқлайлик, Халқим деб, юртим деб ўтганлар ҳаққи!
|
Зебо Ҳайдарова