ФОЙДАЛИ ЎҚУВ-СЕМИНАРИ
2016 йил 6 май куни “GULISTON EKSTRAKT YOG`”АЖ меҳнат жамоаси ўртасида ўқув-семинари ўтказилди.
Семинар йиғилишини “Guliston ekstrakt-yog`” АЖ Бош мухандиси Н.Бижанов олиб борди.
Йиғилишга вилоят ИИБ Одам савдосига қарши кураш бўлими ходими, подполковник Д.Хаитов, Сирдарё вилояти ИИБ ЙХХБ га бевосита бўйсинувчи алоҳида ЙПХ отряди штаб катта инспектори З.Ахмедов, Гулистон шаҳар Давлат ёнғин назорати инспектори Ш.Раҳимбердиев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Исматов, бирлашма юридик бўлими мудири Ш.Умаралиевалар таклиф этилдилар.
Йиғилишда “GULISTON EKSTRAKT YOG”АЖ цех, бўлим бошлиқлари ва ишчи-ходимлари жами 104 нафар қатнашдилар.
Таклиф этилган ходимлар қуйидаги мавзуларда
- Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг аҳамияти ва моҳияти тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикасининг 04.2013 йилдаги 348-сонли “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири ва Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2000 йилдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харакати қоидалари” ҳамда ушбу қоидаларга 2016 йил 01 мартдан амалга киритилган қўшимчалар тўғрисида;
- Корхоналарда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қўйилган талаблар ва уларга риоя этиш йўллари тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуни, қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси, ва қонун ости меъёрий ҳужжатлар тўғрисида.
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига риоя этилиши тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни моҳияти тўғрисида маъруза қилдилар.
Жамиятда ташкил қилинган ўқув-семинар йиғилишини “Guliston ekstrakt-yog`” АЖ бош муҳандиси Н.Бижанов очди, кун тартибидаги масалалар билан таништирди ва таклиф қилинган маърузачилар билан таништирди ҳамда семинар йиғилишини олиб борди.
Йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала бўйича Вилоят ИИБ Одам савдосига қарши кураш бўлими ходими -подполковник Д.Хаитов сўзга чиқди ва ўз сўзида “Одам савдоси”нинг келиб чиқиши, турлари, унинг салбий оқибатлари ва Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика комиссияси, комиссиянинг фолияти тўғрисида маълумотлар берди.
Шу билан бирга Д.Хаитов ўз иш фаолияти давомида кузатиб келаётган ва ҳаётда учраб турган воқеалар ҳақида яъни аҳолининг фуқаролик паспортини ўзга шахсларнинг қўлига бермаслик, чет давлатларга ишга чиқиш тартибига тегишли ваколатли органлар орқали бориш зарурлиги, ноқонуний ишга борган фуқароларнинг оддий қурилиш, энага, фаррош, официант ёки шунга ўҳшаш қора меҳнатга жалб қилинаётганлиги, интернет ёки бошқа воситалар орқали хотин-қизларни фойдали ишга таклиф этиб, улардан фоҳишабозлик, динда йўқ йўллардан фойдаланаётганлиги ва бошқа кўплаб жиноят қурбонлари тўғрисида сўз юритди.
Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича сўз Сирдарё вилояти ИИБ ЙХХБга бевосита бўйсунувчи алоҳида ЙПХ отряди штаб катта инспектори сержант З.Аҳмедовга берилди.
У ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг йўл-харакати хавфсизлиги тўғриси-даги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2000 йилдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харакати қоидалари” ҳамда ушбу қоидаларга 2016 йил 01 мартдан амалга киритилган қўшимчалар ва ўзгаришлар ҳақида тушинтиришлар берди.
Тушинтиришларни йўл харакатида қўлланиладиган йўл белгилари, жилет, огнетушитель, биринчи ёрдам воситалари, тиббий аптечкалар, уларнинг комплекти бўйича кўргазмали воситалар билан олиб борди. Семинар иштирокчиларини йўл харакати қониуни ва қоидаларига яъни хайдовчи, пиёда йўловчилар ва бошқаларнинг риоя этишларини сўради.
Кун тартибидаги учинчи масала бўйича сўз Гулистон шаҳар Гулистон шаҳар ДЁН инспектори сержант Ш.Раҳимбердиевга берилди. У ўз сўзида корхоналарда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг талаблари, ишчи-ходимларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши қанчалик зарурлиги тўғрисида сўз юритди. У ўз иш фаолияти давомида кўплаб учраган ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва семинар қатнашчиларининг қизиқтирган саволларига жавоблар берди.
Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича сўз, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Исматовга берилди.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Қонуни, Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасига қисқача тушинтиришлар берди. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августда 272-273-сон билан рўйҳатдан ўтган, “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни ўқитиш ва билимларини текшириш тўғрисида”ги Низоми ва “Меҳнатни муҳофаза қилишни ташкиллаштириш тўғрисида”ги Низоми талаблари роия этиш, унинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларга изоҳлар берди. Шу билан бирга 2015 йил давомида меҳнат муҳофазаси, техника, саноат, йўл ҳаракати хавфсизлик қоидалари ва талабларига риоя этмаслик оқибатларида вилоят корхона, ташкилот ва муассасаларда юз берган 24 та бахтсиз ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларини ҳақида сўз юритди.
Кун тартибидаги бешинчи ва олтинчи масалалар бўйича сўзга, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева чиқди.
У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси бўйича корхонага ишчи-ходимларни ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, меҳнат дафтарчаларни расмийлаштириш, уларни юритиш, уни тўлдириш ва ҳисобини олиб бориш тартиблари, иш вақти ва дам олиш вақтлари, меҳнат таътиллари ва иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар, уларнинг муддатлари, иш вақтидан ташқари ишлар, ходимлар учун меҳнат шартларини камайтирилмаслиги ва ҳакозалар ҳақида тўлиқ тушунчалар берди.
Кун тартибидаги навбатдаги масаладаги нотиқ Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни моҳияти, фуқаролар томонидан тушган мурожаатларини турлари, мурожаатларга белгиланган муддатлар, уларни кўриб чиқилиши, уларга бериладиган жавоб хатлари, уларни вақтида ижро этмаслик оқибатида белгиланган жавобгарликлар тўғрисида сўз юритди.
Маърузалар жуда сермазмун тарзда ўтди ва иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева