Click to listen highlighted text!

БАЙРАМНИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛАМИЗ!

Энг улуғ ва энг азиз байрамни муносиб кутиб олишга республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳам катта тайёргарликлар кўрилмоқда.

Ҳудуддаги барча ташкилот, корхона ва муассасалар қаторида “Ўзбекистон почтаси” АЖ  Сирдарё филиали меҳнат жамоаси ҳам байрамга муносиб  ҳисса  қўшиш тараддудида. Шу ўринда айтиш лозимки, филиалда 6 та  туман ва шаҳар почта алоқа тармоғи, 1 та ишлаб чиқариш участкаси ҳамда 86 та алоқа бўлими мавжуд.

– Филиалимизда аҳолига курсатилаётган почта алоқаси хизматлари ҳажмини кўпайтириш, пенсия ва пул маблағларини, почта жўнатмаларини ўз вақтида манзилга етказиш, почта хавфсизлигини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, кадрлар малакасини ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган, – дейди филиал директори Эрали Аҳмедов. –  Мавжуд 6 та туман ва шаҳар почта алоқа тармоғида  дилерлик шахобчалари биринчи ярим йилликда очилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда барча телекоммуникация операторлари билан шартнома тузилган, шахобчаларда «PAYNET» хизмати, 1 та компьютер ва Мобил телефонларини таъмирлаш хизмат турлари йўлга қўйилган.

 Шуни таъкидлаш лозимки,  6 та тармоқ ва 51 та алоқа бўлимларида ЭПУ – электрон пул ўтказмалари хизмати йулга қўйилиб, аҳолига қулайликлар яратилган.  Шу билан бирга почта хизматини замонавийлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Гулистон шаҳар алмашиш маскани ва тармоқларда почта жўнатмаларининг назоратини автоматлаштирилган программага ўтказилди.

Пенсия тўлови –ведомостларни қабул қилиш, ишлов бериш ва тўлаб бериш автоматлаштирилган тизимга уланган, барча туман ва шаҳар почта алоқа тармоқларида аҳолидан қабул қилинаётган электр-энергия ва газ  тўловларини биллинг  услубида автоматлаштирилган тизимга уланган.

– Йил бошида тасдиқланган режага биноан жорий йилнинг ўтган даврида филиал назорат-таҳлил бўлими мутахассислари томонидан Деҳқонобод ва Гулистон шаҳар ишлаб чиқариш уюшмаси, Сайхунобод ва Пахтаободда почта ва пул жўнатмалари, обуна ва ноанъанавий хизматлардан тушган пул маблағларининг тармоқ бош кассаларига тўлиқ кирими, уларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича режага биноан тўлиқ барча тармоқларда текширишлар ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди, – дейди биз билан суҳбатда филиал назорат-таҳлил бўлими бошлиғи Бахтиёр Каримов.

Филиал почта хавфсизлик хизмати техниклари,  Сирдарё вилояти Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан Сайхунобод, Сирдарё, Боёвут,  Ховос, Сардоба  Мирзаобод туманларида пенсионерларга тўлаб берилаётган пенсия пулларининг ҳаққонийлиги бўйича 3595 нафар пенсионерлар ўртасида мониторинг-суҳбатлар   ўтказилди. Шунингдек, филиалнинг «Сифат» ҳамда «Почта ва пул маблағларининг сақланиши» бўйича доимий ҳаракатдаги комиссиясининг 2016 йил 6 ой давомида 2 маротаба йиғилишлари бўлиб ўтди, унда жойларда олиб борилган қатор ишлар, ишлаб чиқариш сифатлари, кўрсатилаётган почта алоқаси хизматларини таҳлили, текшириш далолатномалари муҳокама қилиб чиқилди, бу борада фаолият юритаётган ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.

– Филиалимизда коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ҳам алоҳида режа асосида иш олиб борилмоқда, – дейди Э.Аҳмедов. –Хусусан,  Гулистон шаҳар ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг 130 нафар битирувчилари билан ишлаб чиқариш амалиётини  ўташ ва 5 нафар  битирувчи ишга жойлашиш бўйича уч томонлама шартнома тузилди ва  улар  иш билан таъминланди.

Яна шуни айтиш жоизки, замон билан ҳамқадам юриш, почта хизматининг аҳоли учун қулайлигини тарғибот қилиш, вилоятда фаолият кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар учун янги хизмат турларини таклиф этиш  бўйича тарғибот ишлари олиб борилмокда,

2016 йилнинг январ ойидан бошлаб вилоят хўжалик суди, АТИБ “Ипотека банк” ва  вилоят ИИБ ЙҲҲБ билан куръерлик почта жўнатмаларини етказиб берилиши бўйича шартнома имзоланиб, иш олиб борилмоқда.

Соҳага хизмат кўрсатиб келаётган автомашиналар парки тўлиқ янгиланган.

 Шу билан бирга “Ўзбекистон почтаси”АЖ Сирдарё филиали бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти ҳам меҳнат жамоасида маданий-маърифий тарғибот ишлари олиб бориш ва спорт тадбирлари ўтказиш бўйича қатор ижобий ишларни амалга оширмоқда.

Яқинда “ЎзбекТелеком”АК Сирдарё филиали ҳамда бизнинг жамоамиз ишчи-ходимлари учун қўшма “Маънавият соати” ўтказдик. Ушбу маърифий тадбирга ёзувчи Пиримқул Дўстмуҳаммад ва шоир Бахтиёр Ўтановларни таклиф этдик. Ишчи-ходимларимиз тадбирда фаол иштирок этиш билан бирга, Истиқлол йилларида ватанимиз эришган ютуқлар ҳақида, замондош қаҳрамонлар ҳақида мириқиб суҳбатлашдилар. Энди Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига атаб алоқа ходимлари ўртасида спортнинг “минифутбол” тури бўйича турнир ўтказишни режалаштирганмиз. 2 августдан бошлаб, уч ҳафта мобайнида 8 та алоқа хизмати ходимларининг жамоалари беллашувларни бошлайдилар. Албатта, шундай тадбирлар жамоамизнинг кайфиятига хушнудлик улашиб, байрамни  шод-хуррам кутиб олишларига замин яратади.

 

Ў.Умрзоқов, “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сирдарё филиали БКУҚ раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!