Click to listen highlighted text!

ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ – КЕНГ ОММАГА!

    Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги байрами муносабати билан Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жойларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати”, сайлов қонунчилиги,  меҳнат ва унинг муҳофазаси ҳамда бошқа муҳим қонунларга оид мавзуларда семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

   Шундай тадбирлардан бири “Гулистон экстракт-ёғ” ОАЖ меҳнат жамоасида ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари Республика Кенгашининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш бўлими мутахассиси Ш. Бегимқулова, Кенгашнинг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Ҳ.Фармонов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б. Исматов, етакчи мутахассис У. Таниқулов, юридик бўлим мудири Ш. Умаралиева ҳамда маданий-марифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси З. Хайдаровалар иштирок этишди.

   Семинар аввалида Хайитбой Фармонов 2016 йил 4 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид қонунчилик хусусида тўхталиб, сайловда фаол иштирок этиш хар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчи эканлиги борасида алоҳида таъкидлади.

      Семинар давомида Ш. Бегимқулованинг ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси, Б. Исматовнинг меҳнат муҳофазаси, Ш. Умаралиеванинг Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари, меҳнат қонунчилиги, одам савдоси ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунлари, З.Хайдарованинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуларидаги маърузалари тингланди.

         Тадбир қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан баҳс-мунозарага бой тарзда ўтди, унда иштирок этган Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман ва шаҳар кенгашлари раислари, тармоқ тасарруфидаги йирик корхона ва ташкилотлар бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари  ўзларини қизиқтирган   барча саволларга тўлақонли жавоблар олишди.

ВКУТБ   юридик бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!