Click to listen highlighted text!

КУН ТАРТИБИДА ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЎЗГАРТИШЛАР

     Яқинда  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон тумани Кенгаши тасарруфидаги Гулистон пахта тозалаш корхонасида  “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги  янги таҳрирдаги қонун аҳамияти ва афзаллиги ҳамда касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида ўқув-семинари ўтказилди.

   Мазкур тадбирда  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси вилоятдаги масъул ташкилотчиси Хайитбой Фармонов ҳамда Гулистон туман Кенгаши раиси Олимжон Сармирзаевлар иштирок этишди.

      Семинар ишини  тармоқ  масъул ташкилотчиси Хайитбой Фармонов очиб берди ва олиб борди.

    – Меҳнат муҳофазаси инсон тақдири, унинг келажаги билан боғлиқ ўта нозик, аҳамиятли жараён ҳисобланади,- деди Хайитбой Фармонов ўз маърузасида.- Ушбу жараёнда меҳнатни тўғри ташкил этиш, унинг  хавфсизлигини таъминлаш масаласида  касаба уюшмаси давлат органлари ва ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда иш берувчиларга услубий қўлланмалар етказиб бериб, уни амалга оширишда хатоларга йўл қўймаслик борасида тавсиялар бериб келмоқда. Бу албатта ижобий натижалар  беради.

    Маърузачилар  қонунда иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш, меҳнатнинг муҳофаза қилинишини бошқариш тизими аудити, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигига чалинишни текшириш ҳамда ҳисобга олиш масалаларига оид янги тушунчалар киритилганлигини алоҳида таъкидлади ва бу борада тўлиқ тушунчалар бердилар.

     Ўқув-семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

 

 

Х.Фармонов,АСМХ тармоғи масъул ташкилотчиси

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!