Click to listen highlighted text!

Умумхалқ хайрия ҳашари Сирдарё вилоятида

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб  нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр- мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, аҳоли турар -жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилган умумхалқ ҳашари  Сирдарё вилоятидаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар, фуқаролар йиғинлари ҳудудларида уюшқоқлик билан ташкил этилди. Ҳашарда 409950 нафар вилоятликлар қатнашди, шунинг 293468 нафарини ёшлар ташкил этди.

Икки кун давомида эл-юрт юмушига бел боғлаган ҳашарчиларнинг ғайрат-шижоати билан вилоятнинг 1503 гектар майдонида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ҳашар давомида 2677 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди,    929,92 километр узунликдаги ариқ-зовурлар тозаланиб, 138 та қабристонлар тартибга келтирилди. Бундан ташқари, ҳашар кунларида 649377 туп манзарали ва 406080 туп мевали дарахт ниҳоллари ҳамда 570788  та гул кўчатлари ўтқазилди, 719090 туп дарахтларнинг таналари оқланиб, шакл берилди. Бажарилган ишлар учун жами 1665 та техника воситалари жалб этилди.

        Умумхалқ ҳашарининг яна бир муҳим жиҳати бу қон- қонимизга сингиб кетган инсонпарварлик, олижаноблик, саҳоватпешалик туйғуларининг янада сайқалланишидир.  Ҳар йилги анъанага кўра, бу галги хайрия ҳашарида ҳам кекса ва ногиронлар, ёлгиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларга кўрсатилган меҳр-мурувват ёрдамлари кўлами ҳар қачонгидан ҳам кенг бўлди. Хайрия ҳашари кунларида 3038 та эҳтиёжманд оилаларнинг 32019 метр квадрат майдондаги уй жойлар таъмирланди. Оилаларнинг 202 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди.  Уларнинг 155 нафари ногирон ва ёлғиз кишилар.

       Икки кунлик ҳашар давомида касаба уюшмалари ишчи ва ходимларининг 2025 нафари фаол иштирок этишди. Шудан 986 нафар ҳашарчиларни ёшлар  ташкил қилди.

       Шунингдек, касаба уюшмалари томонидан бир қатор моддий ва ҳомийлик ёрдамлари амалга оширилди.

Касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан 7 нафар мустақиллик йилларида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига, 10 нафар вилоятнинг чекка Ховос  туманидаги кам таъминланган, ёлғиз аёлларга, 13 нафар касаба уюшмалари тизимида узоқ йиллар фаол ишлаган меҳнат фахрийларига совғалар улашилди. Кўмакка эҳтиёжи бўлган 1 нафар ходимга модий кўмак берилди.

          Баҳорни соғинган одам эрта уйғонади. Ҳашар кунлари ёш -у қари куннинг чиқишидан ботгунига қадар бирдамликда меҳнат сурури билан  бирга бўлишди.

        Бизда савоб ишдан ҳеч ким четда қолмайди. Кўриб кузатсангиз халқимизнинг ҳимматидан, хизматидан фахрланмай илож йўқ. Ҳашарнинг кучи тозаланган майдон, ташилган  чиқинди ёки ўтқазилган кўчат билан ўлчанмайди. Унинг кучи бирликда ва биргаликда қилинган ҳаракатнинг ўзидадир. Шаҳар ва қишлоқларнинг бугунги мафтункор қиёфасида нафақат бунёдкорларнинг, балки  умумхалқ ҳашарларида қатнашадиган ҳар бир кишининг муносиб ҳиссаси бор.

 

                                                                                                 Озода МАМАДАЛИЕВА,

                                                                                                  “Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!