Click to listen highlighted text!

ЭНГ НАМУНАЛИ ДИНИЙ МАЪРИФАТ ВА МАЪНАВИЙ- АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

Диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар томонидан аҳолининг маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни ўрганиш, уларни рағбатлантириш ва муносиб тақдирлаш, шунингдек, илғор тажрибаларини оммалаштириш мақсадида Сирдарё туман хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ички ишлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва спорт ишлари тизими туман бўлимлари, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгашлари, туман имом-хатиби ҳамда туман маънавият тарғибот маркази томонидан ҳамкорликда ўтказилган кўрик-танловнинг аҳамияти катта.
Кўрик-танлов Низомида белгилангандек, танловнинг биринчи саралаш турида тумандаги мавжуд барча фуқаролар йиғинларининг маслаҳатчилари иштирок этишди. Саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 8 нафар фуқаролар йиғинларининг маслаҳатчилари танловнинг иккинчи босқичида йўлланма олдилар.
Чиройли, миллий руҳда безатилган Сирдарё шаҳар 12-сонли болалар мусика ва санъат мактабида кўрик-танловнинг туман босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловнинг қизғин бахслар ва мазмунли ўтди. Танловнинг ҳар учала шарти ижроси бўйича 8 нафар маслаҳатчининг чиқишлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб борилди.

Энг юқори балл тўплаган Ойдин йўл ҚФЙдаги Аҳиллик маҳалласи диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Раъно Ортиқова ғолиблик шоҳсупасини эгаллади.
Иккинчи ўрин Турон ҚФЙдаги Янгиобод маҳалласи диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи Гулбодом Донабоевага насиб этди.
Учинчи ўринга Истикбол МФЙ дан Норхол Раджапова муносиб кўрилди.
Айтиш жоизки, 2016-2017 йилларда Аҳиллик маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси фаолияти давомида махаллада жиноятчилик, гиёҳвандлик каби иллатларнинг олдини олиш, туй – маъракаларни ихчам тарзда ўтказиш, оилаларнинг тинч–тотувлигини сақлаш, оилавий ажримлар сонини камайтириш, никоҳ ёшидаги йигит–қизларни оилавий турумушга тайёрлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириб, ижобий натижаларга эришиб келмоқда. Танлов якунида ғолиблар ва фаол иштирокчиларга туман хотин-қизлар қўмитасининг дипломлари ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.

М.Айматова, Сирдарё тумани

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!