ЭНГ ЯХШИ ЁШ ИШЧИ КАСБ ЭГАСИ АНИҚЛАНДИ
Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловининг вилоят босқичини ўтказилди.
Тадбирни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси, Ташкилий қўмита раиси Камолиддин Акбутаев бошқариб борди.
У дастлаб, тақдирлаш учун муносиб номзодларни танлаб олишда уларнинг турли касб эгалари бўлишига, муайян соҳадаги иш тажрибасига ҳамда эришган ютуқларига, жамоатчилик орасидаги обрў-эътиборига, мамлакатимиз ривожига қўшаётган ҳиссасига эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида тўхталди.
Шундан сўнг “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” танловининг номинациялар бўйича вилоят босқичи ўтказилди. Қизиқарли савол-жавоблар ҳамда фаолиятидан кўргазмалар шаклида ўтган танловда “Энг яхши ёш ишчи касб эгаси” номинациялари бўйича қуйидагилар ғолиб деб топилдилар:
– “Умумқурилиш ишлари устаси” номинацияси бўйича ғолибликни Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи “Умумқурилиш ишлари” йўналиши 3-босқич ўқувчиси Жонибек Юлчураев, “Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” номинацияси бўйича ғолибликни Гулбаҳор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи “Қурилиш-пардозлаш ишлари” йўналиши 3-босқич ўқувчиси Музаффар Соатов, “Пайвандлаш ишлари техниги” номинацияси бўйича ғолибликни Сардоба қурилиш ва коммунал хизмати касб-ҳунар коллежи “Пайвандлаш” йўналиши 3-босқич ўқувчиси Шаҳзод Абдумўминов, “Қишлоқ хўжалик машина ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ” номинацияси бўйича ғолибликни Фарғона қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи “Қишлоқ хўжалик машина ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш механиги” йўналиши 3-босқич ўқувчиси Зиёдулла Хабибуллаев, “Ошпаз” номинацияси бўйича ғолибликни Пахтакор маиший хизмат касб-ҳунар коллежи “Ошпаз” йўналиши 3-босқич ўқувчиси Чарос Рисқулова, “Сартарош ва декоратив косметика устаси” номинацияси бўйича ғолибликни Бешбулоқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежи “Сартарош ва декоратив косметика” йўналиши 3-босқич ўқувчиси Муаттар Муртазоқулова, “Миллий ва бадиий либослар модельери” номинацияси бўйича ғолибликни Боёвут енгил саноат ва агросервис касб-ҳунар коллежи “Миллий ва бадиий либослар модельери” йўналиши 3-босқич ўқувчиси Мавлюда Қодирова, “Компьютер инжиниринги техниги” номинацияси бўйича ғолибликни “Ўзбектелеком” АК вилоят филиали мутахассиси Шоҳруҳ Бийбалаев, “Дастурий инжиниринг техниги” номинацияси бўйича ғолибликни Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи “Дастурий инжиниринг” йўналиши 3-босқич ўқувчиси Акмал Мелибоевлар қўлга киритдилар.
Танловнинг 2-босқич ғолиблари Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мавлон Жўланов, ВКУТБ ташкилий бўлими етакчи мутахассиси