Click to listen highlighted text!

МИРЗАЧЎЛ ДЕНГИЗИ ЁХУД АСР ҚУРИЛИШИ

             Сардоба тумани Сирдарё вилоятининг чорва ва деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришда етакчи туманларидан ҳисобланади.  Айниқса, сўнгги йилларда деҳқонлар меҳнати енгиллашиб ҳосили сезиларли даражада ошди. Сабаби қурилиши Осиёда ягона дея баҳоланаётган улкан сиғимли сув иншооти – Сардоба  сув омборининг бунёд этилганидадир. Сардоба тумани Сирдарё вилоятининг чорва ва деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришда етакчи туманларидан ҳисобланади.  Айниқса, сўнгги йилларда деҳқонлар меҳнати енгиллашиб ҳосили сезиларли даражада ошди. Сабаби қурилиши Осиёда ягона дея баҳоланаётган улкан сиғимли сув иншооти – Сардоба  сув омборининг бунёд этилганидадир.

            – 2010 йили давлат қарорига асосан вилоятнинг Сардоба, Мирзаобод ва Ховос туманлари чегараларида сув омбори қуриш бошланди, – дейди 15 – сон қурилаётган корхоналар дирекцияси бош муҳандиси Сирожиддин Абдуназаров. Иншоот қурлишида куз – қиш фаслида фойдаланилмай келинаётган сувларни йиғиб вегетация даврида қишлоқ хўжалик экин майдонларида узлуксиз сув таъминлаш мақсади кўзланди. Сув омбори вилоятимизнинг Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин   ва Жиззах вилоятининг Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик туманларида,  жами 142,500 гектар ер майдони сув таъминотини яхшилашга хизмат қилади.

          Айтилганидек, 2014-, 2015 – ва 2016 – йилларда маълум миқдорда сув захираси йиғилиб юқорида кўрсатилган туманларда сув танқислигига бархам берилди.  Халқимизда яхшилик яхшиликни етаклар деган  ҳикматли гап бор. Дархақиқат, туманда ўрта асрлик тажрибаси бўлган сардобаларга монанд сув захирасининг бунёд этилиши кўплаб хайрли ишлар олиб келмоқда. Истиқомат қилувчи аҳолининг ҳам кайфиятлари кўтаринки.

            – Ўзимизни денгизи бор халқдай  ҳис қиляпмиз. Ҳавомизга таъсирини кўрсатди, салқинлик  олиб келди. Эрта тонгда ҳовли – гулзоримизга қуюқ шабнам тушуши ҳам бунинг исботи,- дея туманлик Бердиқулова   опа фахрланиб сўзлади.

          Ҳа, лойиҳанинг текисликда бунёд этилгани, атрофи тупроқ, тош билан кўтарилгани, тоғ бағрида барпо бўлган бошқа сув омборларимиз тажрибасини кескин янгилаши билан  Ўзбекистон учун  чинакам аср мўжизаси бўлди.  Айтиб ўтилганидек, ноёб лойиҳа фақат деҳқончилик соҳасида такрорий экин экиш ривожида эмас, саноат соҳаси бошланишига ҳам имконият яратмоқда. Жорий  йилнинг май ойида мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев  сув омборига ташриф буюрдилар ва ўзларининг муҳим тавсияларини бердилар.  «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси» унитар корхонаси томонидан балиқчилик, чорвачилик, мева-сабзавотни қайта ишлаш, сут маҳсулотлари ва омихта ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.Сардоба сув омбори ва Мирзаобод тумани ҳудудида ташкил этиладиган балиқчилик мажмуаси инкубацион цех, интенсив ҳовузлар, балиқни қайта ишлаш заводи, маҳсулотларни сақловчи музлаткични ўз ичига олиб,  балиқ учун омихта ем ҳам шу ернинг ўзида ишлаб чиқарилади. Мажмуа «Сирдарё балиқ саноат» корхонаси учун асосий база бўлиб хизмат қилади.Сардоба мева-сабзовотлар логистика маркази ҳам кўп тармоқли бўлиши кўзда тутилмоқда.  Бу ерда мева-сабзавотлар етиштириш, саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, музлатиш, сақлаш, қуритиш ва етказиб бериш ташкил этилади.

               Мирзаобод туманида ташкил этиладиган чорвачилик комплексида зотдор қорамоллар кўпайтириш орқали аҳолига гўшт ва сут етказиб бериш йўлга қўйилади. Ушбу тумандаги яна бир корхонада сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 3,5 минг тонна сут қайта ишланиб, кенг турдаги маҳсулотлар тайёрланади ва қадоқланади. Тармоқдаги корхоналарни омихта ем билан таъминлаш мақсадида 3 минг тонна омихта ем ишлаб чиқариладиган корхона ташкил этиш мўлжалланган. Кутилганидек, амалга ошаётган қимматли лойиҳалар асосида аҳолининг меҳнат ва озиқ овқатга бўлган талаблари қондирилмоқда. Эътиборлиси, Сардоба сув омбори ёнида Хитой  мамлакати билан ҳамкорликда қуввати 15 мегаватт бўлган мини гидроэлектростанция қурилади. Қолаверса,  сув омбори атрофида дам олиш зонаси, меҳмонхона, сунъий сузиш ҳавзалари ташкил этилиши кутилмоқда.  Бу ўз ўзидан туманга ташрифлар сони ортишига, туризм соҳаси ривожига ҳам таъсир этади. Сардоба марказдан энг чекка бўлган  ҳудудда жойлашган туман ҳисобланади. Ҳудудга бориш ҳақида гап кетганда “нақ Жиззахга борилади” деб айтилади. Ана шундай ҳудудда амалга оширилаётган оламшумул бунёдкорликлар, катта лойиҳалар айни муддао бўлди. Зеро ободлик, фаровонлик, тараққиёт юртимизнинг ҳар гўшасига хос бўлган. Яқинда туманга хизмат сафарида бўлдим. Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин манзилларидан силжиб бораётиб автоуловмиз “кўзларидан” кенг дала, экин майдонлари кўриниш берди. Ғўзалар бўй – басти олинажак мўл ҳосилидан дарак берган бўлса, қатор – қатор тушган палакларда Мирзачўлнинг машхур ва мазали қовунлари катталикдан беркинолмай турганига нувоҳ бўламиз.   Тўғриси, қарич ер увол бўлмаганидан полиззор жуда чиройли кўринди. Ҳайдовчи ҳам йўл захматини унутиб завқланиб гап бошлади. “Ҳозир сизга сув омборини кўрсатаман. Янги йўл тушган, шу йўлдан юрамиз. Яқингинасидан кўрамиз… ”

Озода МАМАДАЛИЕВА,

“Ishonch” мухбири 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!