Click to listen highlighted text!

БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ

                 Мамлакатимиз истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб ривожланиш йўлидан бормоқда. Тараққиёт сари жадал ташланган қадам учун ғов, шубҳасиз, коррупция ҳисобланади. Шу боис ҳам, жамият иллатига қарши курашиш доимий ва узлуксиз бўлиши муҳим.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ва шу асосда қабул қилинган қорорлар бунда асосий дастуриамал бўлмоқда. Шу мазмундаги вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг қарори қабул қилиниб, шу асосда “2017-2018 йилларга мўлжалланган “Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Дастури” ҳамда комиссия таркиби тасдиқлаган эди. Вилоятда тасдиқланган режа жадвал асосида шаҳар ва туманларда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари масъуллигида қонун мазмун-моҳияти ва уни амалиётга жорий этиш юзасидан жойларда учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Шундай семинар учрашувлари “Дўстлик ” канали бошқармаси, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман кенгаши ходимлари билан ташкил этилди.
Шунингдек, корхона, муассаса ва ташкилотларда мунтазам ўтказиладиган маънавият соатларида ҳам коррупсияга қарши муросасиз курашиш муносабатини шакллантириш борасида давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклик самарадорлиги тўғрисидаги мавзу киритилиб муҳокама қилиб борилмоқда. Ҳуқуқий асослар мисоллар орқали тушунтирилгани кўзланган натижани бермоқда. Ҳар бир ходим ўз иш фаолиятида жисмоний ва юридик шахслар билан ҳалол ва самимий мулоқот қилишлари таъкидланмоқда.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
Ishonch: мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!