Click to listen highlighted text!

ЮЗ ЁШДАН ОШГАН ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ

Сирдарё вилояти “Нуроний” жамғармаси бўлими вилоятда истиқомат қилаётган 17 нафар 100 ёшдан ошган онахоннинг хонадонларига бориб, уларга совғалар улашди.
Гулистон туманида истиқомат қилувчи Мисол она Ҳасанова, боёвутлик Норжон она Омонова, Сирдарё туманида яшовчи Қирмиз она Жуманова, Ховос туманида яшаётган Бувсара она Сангинова ва бошқа онахонлар ҳурмат-эҳтиром ва ғамхўрлик учун Президентимизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик тилаб, дуо қилдилар.
– Юз ёшдан узоқ умр кўриб, нуронийларига бу қадар ғамхўрлик кўрсатган давлатни кўрмаганман, – дейди Гулистон тумани “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган Ўғилой она Йўляхшиева. – Шундай дориломон кунларга етказганига минг шукр. Шифокорлар соғлиғимиздан доимо хабардор. Берадиган дори-дармонлари, муолажалари давлатимиз ҳисобидан. Қандай байрам бўлмасин, давлатимиз раҳбарининг совға-саломларини етказиб туришибди. Биз каби нуронийларни ҳамиша йўқлаб, саломатлигимиз ҳақида қайғураётган Президентимизнинг азиз бошлари омон бўлсин. Юртимизни тинчлик, дастурхонларимизни қут-барака асло тарк этмасин.
Бундай совғаларни минг ойни кўрган, 85-100 оралиғидаги онахонларга вилоят, туман-шаҳар хотин-қизлар қўмиталари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳам улашдилар. Байрам кутилмаган, ёқимли ташриф ва сюрпризларга бой ўтди.

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!