Click to listen highlighted text!

“ҲАМШИРА – 2018” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

улистонда “Ҳамшира – 2018” кўрик-танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиш, патронаж ва шошилинч тиббий хизмат билан қамраб олишда ҳамшираларнинг хизмати катта. Сирдарё вилояти тиббиёт муассасаларида 10 мингга яқин ҳамшира фаолият кўрсатмоқда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда аҳолининг репродуктив саломатлигини асраш, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилишда ҳамшираларнинг ижтимоий фаоллиги ва билимини ошириш мақсадида ўтказилаётган бу каби танловларнинг алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.
Танловнинг туман ва шаҳар босқичларида сараланган 13 ҳамшира вилоят босқичида тиббий, ижтимоий ва сиёсий билимини синовдан ўтказди.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг пульмонология бўлими ҳамшираси Нигора Тешабоева биринчи ўринни қўлга киритди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали ҳамшираси Наргиза Оқбўтаева иккинчи, Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси га қарашли туғруқхона бўлими ҳамшираси Маҳфуза Раҳмонқулова учинчи ўринни эгаллади.
– Бундай кўрик-танловларнинг ўтказилиши ҳамширалар меҳнатини рағбатлантиришнинг яна бир омили, уларнинг билим ва кўникмаларини яна бир бор синовдан ўтказиб, малакаларини оширишга кўмаклашади, – дейди Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Раъно Абдалимова.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шоира Комилова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!