Click to listen highlighted text!

ЭЪТИБОР СЕНГАДИР, КЕЛАЖАК АВЛОД!

Мамлакатимизда жисмонан ва маънан соғлом, ҳар томонлама етук ва баркамол ёш авлодни тарбиялашга катта эътибор қаратилади. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказилаётган “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остидаги махсус ҳафталик тадбирлари ана шу ғамхўрликнинг исботи бўлмоқда.
“Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида куни кеча 20 нафар болаларнинг Тошкент шаҳрига саёҳатлари ташкиллаштирилди.
Дастлаб пойтахт шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғида бўлишди. Кўпчилик болаларнинг илк ташрифи бўлганлиги боис боғни диққат билан томоша қилишди. Ўзаро ёввойи табиат ҳақидаги билимларини синашди, – дейди Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Баҳодир Ҳамиджонов. – Шундан сўнг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида мириқиб болалар аттракционларида учишди, завқли онларни эсдалик суратларига мухрлашди.
Болаликнинг кўзлари катта. Кўрган нарсалари ёдида қолади. Эътибор берсак, тадбир учун катта бир тайёргарлик, ортиқча меҳнат сарф қилинмаган. Аслида беғубор қалбларга озгина эътиборнинг ўзи етарли. Уларни хурсанд қилишга шунинг ўзи кифоя. Гулистонга қайтиб келган болаларнинг ҳис-ҳаяжони, хурсандчилиги ва умуман чарчамаганликларини кўриб, кўзлаган мақсадга эришганимизни билдик.

Озода МАМАДАЛИЕВА,“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!