Click to listen highlighted text!

МУНОСИБ МЕҲНАТНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Тўхта Бозоров ва вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Тадбирни вилоат касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси К.Акбутаев олиб борди.
Туман, шаҳар фермерлар Кенгашлари раислари, фермер хўжаликлари рахбарларидан иборат қатнашчилар миллий меҳнат стандартлари ва Халқаро Меҳнат ташиклотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари ҳамда унинг амалга оширилиши, пахта йиғим – терими даврида меҳнат муҳофазаси қоидалари, болалар меҳнатига йўл қўймаслик ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш тўғрисида маърузалар тингладилар. Шу билан бирга, фермер хўжаликларида меҳнатни тўғри ташкил қилиш, меҳнат муносабатларига оид Қонун ҳужжатларининг мазмун – моҳияти тўғрисида керакли тушунчалар берилди.
Тадбир давомида қатнашчилар ўзаро фикр алмашиб, ўзларининг таклиф ва саволлари билан иштирок этишди.

Ҳайитбой Фармонов,
Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари
Касаба уюшмаси Республика Кенгашининг
вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!