Click to listen highlighted text!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИДА ДАВРА СУҲБАТИ.

           Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 9 августдаги 01/4-2081-сонли хатига асосан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими ходимлари томонидан 11 август куни вилоят халқ таълими бошқармасида туман, шаҳар иш юритувчи, ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишловчи мутахассислар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунлар моҳияти ва аҳамияти ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишда берилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб борилди.
Давра суҳбати савол жавобларга бой тарзда қатта қизиқиш билан ўтказилди. Ходимлар қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан қонуний тушунчалар берилди.

ВКУТБ  Юридик бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!