Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ “ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН” АКЦИЯСИ ҲАРАКАТДА

Меҳр, мурувват бу – биз бир- биримизга беришимиз зарур бўлган энг муқаддас туйғу. Бу туйғуни ҳамма баб- баравар сезади. Хоҳ ёш бўлсин, хоҳ кекса, хоҳ соғлом бўлсин-у хоҳ хаста.
«Халқаро ногиронлар куни» муносабати, шунингдек, Конституциямизнинг 26 йиллиги олдидан касаба уюшмаларининг “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” номли акцияси доирасида Сирдарё тумани, Сирдарё шаҳарчаси, Темир йўл кўчасида жойлашган икки қаватли уйнинг 15-хонадонида яшовчи, II- гуруҳ ногирони Е.Хегай оиласи холидан хабар олинди.
Гап шундаки, бу оиланинг хонадонида тўсатдан ёнғин содир бўлган ва бу кўнгилсиз ҳодиса натижасида уй ётоқхонасининг тахминан 5 м.кв. майдонидаги жиҳозлар, кийим кечаклар ва барча ҳужжатлар ёниб кетган.
22 ноябр куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан гилам-дорожка, овқатланадиган стол ва стуллар, кийим жавони ва 200,0 минг сўмлик озиқ-овқат жамламасидан иборат ёрдам амалга оширилди.
– Давлатимизга, қолаверса, бизларга беэтибор бўлмаган ташкилотлар, шу жумладан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ҳам мингдан минг раҳмат, – дейди хонадон эгаси Е.Хегай.

Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!