БОШЛАНҒИЧДА БИР КУН, ҲАР ОЙНИНГ ИККИНЧИ СЕШАНБАСИ-БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ КУНИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшма ташкилоти фаолиятини тўғри ташкил этиш мақсадида бошланғич ташкилотларга амалий кўмак бериш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Шу асосда Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бошланғичларга амалий ёрдам кўрсатиш дастурини ишлаб чиққан. Унга кўра ҳар ойнинг иккинчи сешанбасида бирлашма ходимлари белгиланган ҳудуд ташкилотлари фаолияти билан танишадилар, меъёрий ҳужжатлари кўриб чиқилиб, уларни тўғри юритиш бўйича амалий ёрдам бериб келмоқда.
Январ ойи Сирдарё тумани ташкилотлари фаолияти билан танишилди.
Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси касабақўми Ҳусниддин Исмоилов 2 минг 589 нафар аъзоларни бирлаштирган катта жамоа билан ишлаб келмоқда.
Ушбу муассаса ишловчиларининг 2 минг 81 нафарини аёллар ташкил этади. Ўтган 2018 йил давомида 80 нафар ходимлар ишга олиниб, аъзолар сафига қабул қилинган. Жами 14 та цехларда иш олиб борилади.
Меҳнат муносабатларини тартибга солувчи жамоа шартномаси 2016 – 2018 йилларга мўлжалланган бўлиб, бандларида акс этган асосий талаблар амалда бажариб келинмоқда. Йил давомида 138 нафар касаба уюшма аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилган. Жами 39 нафар ходимларга саломатлигини тиклаш учун сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилган. Улар орасида Бахт акушерлик комплекси лаборатория ҳамшираси Нигора Турсунова бўлиб, яшаб турган уйи бахтсиз ҳодиса туфайли қулаб тушганлиги муносабати билан моддий ёрдам кўрсатилган.
Нафақа ёшида ходим Фотима Селямиева учун “Бўстон” санаториясига бепул йўлланма берилди.
2018 йил ходимларнинг 25 нафар фарзандлари учун оромгоҳ йўлланмалари ҳисобига соғломлаштирилди. Шунингдек, 35 нафар ходимларнинг уй – жой учун кридет олишларида кўмаклашилган.
Иш жойлари аттестациядан ўтказилиб, ноқулай иш ўринлари аниқланган. Бир муддат тўхтатиб қўйилган сут, қатиқ маҳсулотлари берилиши ўтган йил давомида тикланиб, ҳозирда маҳсулотлар берилиши таъминланган.
Тунда, байрам кунлари ишловчилар учун тўланадиган қўшимча маблағ берилиши назорати қўлга қўйилган.
Жамоа шартномасига кўра 40 нафар эҳтиёжманд оила фарзандлари учун ўқув қуроллари ҳарид қилинди. Йил давомида 200 нафар ходимларнинг спорт тадбирларида иштироки таъминланиб. 50 нафар аъзоларнинг Самарқанд шаҳрига саёхатлари ташкил этилди. Шунингдек, Миллий академик театрига 50 нафар, вилоят театри томошасига 200 нафар ходимлар учун маданий хордиқ ташкил этилган.
Бошланғич ташкилот раиси Ҳусниддин Исмоилов “Энг фаол ёш мутахассис” 2018 йилги кўрик – танловида иштирок этиб, II даражали диплом билан тақдирланган.
– Ҳар ойда аъзоларимиздан 15 – 20 нафари келиб, касаба уюшмасидан маслаҳат, ёрдам олгани келишади. Барча мурожаатларни қайд қилиб борамиз,- дейди бошланғич ташкилот раиси Ҳусниддин Исмоилов.
Ушбу мурожаатларнинг ижобий ечим топаётгани бошланғич ташкилотнинг маъмурият билан келишиб ишлаши, ўз обрўйига эгалигидан далолат беради.
Мисол учун, яқинда статистика бўлими ходими Светлана Долина иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилди. Касаба уюшма розилиги олинмаганлиги учун ноқонуний ҳисобланиб, ходим ишига қайтарилди.
Муаммоли мурожаатлардан яна бири шифокор ходимларнинг бир неча йиллик хизмат сафар харажатлари қисман тўланмай қолган. Касабақўм ушбу вазиятни назоратига олган ва раҳбариятга ёзма мурожаат киритган.
Шу куни бирлашма раиси ўринбосари Қаршибой Эшназаров, тармоқнинг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Раъно Абдалимовалар бошланғич ташкилотда 2018 йил жамоа шартномаси бандларининг бажарилишини меҳнат жамоаси конфренциясида муҳокамасини ўтказиш ва янги жамоа шартномаси қабул қилиш масалалари бўйича амалий ёрдам кўрсатдилар.
– Касаба уюшма фаолиятида ҳужжатлар юритиш, шамоа шартномаси билан ишлаш муҳим ҳисобланади. Бугунги кўрсатилган амалий ёрдам ишни тўғри ташкил этишда асқотадиган бўлди, – дейди касабақўм раиси Х.Исмоилов.
ЯНГИ БОШЛАНҒИЧГА АМАЛИЙ ЁРДАМ
Сирдарё туман ирригация бўлими яқинда алоҳида ташкилот сифатида иш бошлади. 45 нафар ходимларига эга ташкилот касаба уюшма аъзолигига бирлашиш истагини билдирди. Бошланғич ташкилот раислигига сайланган Шаҳриддин Хамидовга меъёрий ҳужжатлар, касаба уюшма Устави қоидалари, ишни ташкил этиш борасида тушунча ва амалий ёрдам кўрсатилди.
МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ЭТИШ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛДИ
Сирдарё тумани 12- сонли мусиқа мактабида 76 нафар ходимлар меҳнат билан банд. Айни пайтда якунланган йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича жамоа муҳокамасига тайёргарлик ишлари кўрилмоқда.
Касаба уюшмаси фаолиятини ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, бошланғич ташкилот хонаси мавжуд, зарурий жиҳозлар билан таъминланган. Устав талаблари асосида меёрий ҳужжатлар акс этган деворий бурчак ташкил этилган.
Тармоқнинг Республика Кенгаши мутахассиси Даврон Самарбеков ҳамда вилоят масъул ташкилотчиси Алижон Мамарасуловлар меҳнат мухофазасига оид ҳужжатлар ва техника хавфсизлиги журнали юритиш бўйича ёрдам кўрсатдилар. Бошланғич касаба уюшмаси раиси Нигора Рахмонқулова меҳнат муҳофазасига оид янгиликлардан хабардор қилинди.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири