Click to listen highlighted text!

БАРЧАСИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

                  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти туман, шахар Кенгашлари тасарруфидаги барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари жадвал асосида ўтказилмоқда. Ана шундай ҳисобот- сайлов йиғилишлари Сирдарё вилоят Бандлик бошқармасида, Сирдарё вилоят уй-жой коммунал хизмати бошқармасида, Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти Судида, Гулистон шаҳар Давлат Солиқ инспекциясида, Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилоят худудий бошқармасида, Сирдарё мукаммал таъмир лойиха МЧЖда, Сирдарё тиклаш – таъмирлаш хизмати ДУКда, Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилоят бўлинмасида ва Сирдарё вилоят мудофаа ишлари бошқармаси хузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўтказилди.
Бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишларида жами 654 нафар ходимнинг 568 нафари иштирок этди.
Шунингдек, ҳисобот-сайлов йиғилишларида Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Хайдаров Бахтиёр Хатамович, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Таджиев Ашурали Отажонович, тармоқ касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши раиси Усмонов Ботир Эрмонқуловичлар қатнашди.
Бундан ташқари юқоридаги ташкилотларда иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган “Жамоа шартномаси”нинг 2019 йилда бажарилиши бўйича умумжамоа йиғилишлари ҳам бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишларда барча иш берувчилар ва ходимлар томонидан қабул қилинган жамоа шартномасининг барча бандлари юзасидан ҳисоботлар берилди.
Ҳисобот даврида муассаса ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, ходимларнинг тўлиқ бандлиги таъминланишига, улар учун соғлом ва бехатар меҳнат шароитлари яратиб берилишига эришиш, меҳнат қонунчилигига риоя этилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, улар ўртасида маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш соҳасида муайян ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.
Ходимларни Ватанимизнинг тарихий қадамжоларига олиб бориш, мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотлар билан таништириш мақсадида Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларига саёҳатлар уюштирилди.
Ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва миллий анъана ва қадриятларимизни ёшлар онгига сингдириш мақсадида мунтазам равишда маданий-оммавий тадбирлар уюштирилиши, булар турли кўрик-танловлар, бадиий кечалар, оммавий байрамларга бағишланган тадбирлар, ”Энг намунали бошланғич ташкилот”, ”Энг фаол ёш мутахассис”, ”Ўз касбининг мохир эгалари” танловлари эканлиги маърузада алоҳида таъкидланди. Хусусан, жамоа 2019- йили бўлиб ўтган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови шаҳар ва туманларда ўтказилди.
– Кейинги йилларда спорт-соғломлаштириш ишлари анча жонланди, – дейди маърузачи. -Ҳар йили турли спорт мусобақаларини ўтказиб, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг оммавийлигини оширишга эришилди. Спортнинг футбол, волейбол, шахмат, шашка, стол тенниси оилавий спорт мусобақалари доимо ўтказиб келинмоқда.
Шундай қилиб, барча ҳисобот-сайлов йиғилишини ўтказган бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари аъзолари кун тартиби бўйича сайландилар. Касаба уюшма раиси этиб Нигора Раҳмонқулова номзоди сайланди.
Шунингдек, 9 нафар янги сайланган касаба уюшма қўмиталари раислари тармоқ касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгашининг ҳисобот-сайлов конференциясига делегат этиб сайландилар.
Ҳисобот – сайлови иштирокчилари йиғилиш ўтишига ижобий баҳо беришиб, жамоанинг якдиллиги, фаоллиги ва ўз ҳақ- ҳуқуқларига эътиборлиликларини алоҳида таъкидладилар. Янги қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Ашурали Таджиев,
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг
Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!