Click to listen highlighted text!

МУРОЖААТ ЕЧИМИ ТОПИЛДИ

              Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида ишлаб, штат жадвалига киритилган ўзгартириш оқибатида унинг иш ҳажми камайтириб юборганлигидан норози бўлиб, амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган Зиёда Ярашеванинг оғзаки мурожаати вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири томонидан жойида муаллиф иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида З.Ярашева ҳақиқатдан юқорида кўрсатилган муассасада 2006 йилдан буён турли вазифаларда, ҳар хил иш ставкаларида ишлаб келган.
2020 йилдаги штат жадвалига киритилган ўзгартиришда унинг вазифаси 0,5 штат бирлиги ҳажмида қисқартирилиб, лаборант вазифасига ўтказилган.
2020 йил 10 февралда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси директори билан музокара ўтказилиб, З.Ярашевага 0,5 штат бирлиги ҳажмида лаборант вазифасига 0,5 штат бирлиги паспортист вазифаси қўшиб берилди. Ходим томонидан берилган тушунтириш хатида касаба уюшмалари аралашуви билан иш ставкалари тўлиқ қилиб берилганлигини билдириб, мурожаати қаноатлантирилгани ва бошқа эътирози йўқлигини баён қилган.

Бирлашма юридик бўлим мудири     Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!