КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИНГ КЕЙИНГИ ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
2020 йилнинг 19 феврал куни Мирзаобод туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабида Ҳисобот сайлов ва маъмурият ва касаба уюшмаси томонидан 2019-2021 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг бажарилишига оид йиғилишлар бўлиб ўтди. Йиғилишда туман Кенгаши раиси Б.Ахроров иштирок этди.
Жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори Д.Холмуродова ва касаба уюшма кўмитаси раиси Н.Ҳайдаровалар ахборот беришди, Жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоси Б.Тошмуродов мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2019-2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.
Жамоа шартномасида кўрсатилган айрим бандлари бажарилмай келаётганлиги танқидий мухокама қилиниб, муаммоларни хал қилиш бўйича чора тадбирлар белгиланди.
Шу куни мактаб бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот – сайлов йиғилиши ҳам ўтказилди. Ҳисобот сайлов йиғилишида касаба уюшма кўмитаси раиси Н.Ҳайдарова мактаб касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил февраль ойидан 2020 йил февраль ойигача бўлган фаолияти ҳақида ҳисоботи берди. Ҳисоботда касаба уюшма кўмитасининг ўтган йиллар давомидаги фаолияти юзасидан амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш борасида касаба уюшмаси томонидан олиб борган фаолияти ҳолисона баҳоланиб ва келгусида унинг олдида турган вазифалари белгилаб олинди. Ҳисобот – сайловида “Меҳнат муҳофазасининг жамоатчилик назоратини энг яхши ташкил килиш бўйича” кўрик танловнинг 2018 йил “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича ва “Ўз касбининг моҳир эгалари”, 2015, 2017 йиллар «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик танловнинг вилоят босқичида фахрли 2-ўринни ҳамда 2019 йилда “Устозлар-касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловининг вилоят босқичида 34-мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ҳайдарова Нигора Аъзамовна ғолибликни қўлга киритганлиги эътироф этилди.
Касаба уюшма кўмита аъзолигига Қурбонова Гулбахор, Ҳайдарова Нигора, Турғунова Гулчеҳра, Шербекова Матлуба ва Кенжаева Шафоатлар сайланиб, кўмита раислигига тажрибали, ғайратли, соҳа муаммоларни чуқур биладиган ва уларни ҳал этиш лаёқатига эга бўлган Ҳайдарова Нигора қайтадан сайланди.
Ҳисобот йилида амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори Д.Холмуродова, мактаб ўқитувчиларидан М.Абдураимова ва Г. Қурбоновалар музокараларга чиқишди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба юушмаси
Мирзаобод туман кенгаши раиси Б.Ахроров