Click to listen highlighted text!

АЁЛЛАР МАНФААТИ ҲИМОЯДА

Жамиятимизда аёллар касб танлаши, эркин меҳнат фаолияти олиб бориши учун имкониятлар етарлича. Бир қарашда аёллар эркин меҳнат қилаётгандек. Лекин айрим раҳбарлар томонидан уларни ишга олишда, лавозим беришда айнан аёл, бўлажак она, ёки фарзанди борлиги учун “омадлари чопмайди”. Гулистон шаҳрилик Татьяна Алишева билан юз берган ҳолат ҳам шунга ўхшаш.
Бола парвариши таътилидан ишга қайтиш истагини билдирган ходимага раҳбар томонидан тўсқинлик қилинган. Шунда меҳнат муносабатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраб вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси номига ариза киритишга мажбур бўлди. Мурожаат кўриб чиқиш натижасида қаноатлантирилиб Татьяна ўз иши – шаҳар тиббиёт бирлашмасида ишини давом эттирадиган бўлди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекциясининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори 2020 йилнинг 1 июнидан фаолият бошлаган. Демак, шу кунга қадар 40 та ариза келиб тушган. Уларнинг барчаси ўз вақтида кўриб чиқилган. Улардан 24 нафарининг ҳуқуқлари тикланган бўлиб, жами ходимлар фойдасига 46 миллион 106 минг сўм ундиришга эришилган. 10 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.
Шу билан биргаликда Янги йил арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожаатномасини ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар борасида ташкилот, корхона ва муассасаларда режа-жадвал ишлаб чиқилди. Ушбу режа асосида жойларда ишчи ходимларга тарғибот ишлари олиб борилиши ташкиллаштирилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси
Меҳнат инспекциясининг Сирдарё вилояти
бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!