Click to listen highlighted text!

ЙИЛЛИК САРҲИСОБ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Сирдарё вилояти бўйича Меҳнат ҳуқуқ инспекторига 2020 йил 1 июндан бошлаб йил якунига қадар жами 40 та ариза келиб тушган. Шундан 11 таси ёзма, 7 таси оғзаки, 17 таси Ишонч телефони ва 5 таси электрон мурожаатлар. Иш ҳақидан қарздорлик бўйича 3 та кўрсатма берилган бўлиб, 96 нафар ходимнинг жами 35,4 млн сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.
19 та ташкилот ва корхона раҳбарларига ёзма кўрсатмалар киритилди. Шундан ҳуқуқи тикланган шахслар 24 нафар.
Мурожаатларнинг барчаси ўз вақтида кўриб чиқилган. Мурожаатлардан 9 тасига иш берувчилар номига тақдимнома киритилган, 17 тасига қонун доирасида тушунтириш берилган, 23 таси қаноатлантирилган. Жами ходимлар фойдасига 46106390 (қирқ олти миллион бир юз олти минг уч юз тўқсон) сўм ундириб берилди.
Масалан, “Сирдарё вино” акциядорлик жамияти ишчи-ходимларига апрел-май ойи ойлик иш ҳақлари вақтида берилмаганлиги сабабли иш берувчи номига тақдимнома киритилди ва жами 94 нафар ходимларга 30 000 000 (ўттиз) млн сўм иш ҳақи тўлаб берилди.
Фуқаро Ф.Имомқулов турмуш ўртоғи Д.Имомқуловани “Сайхун-мед-сервис” МЧЖда ишлаб, унга иш берувчи томонидан туғруқдан олдинги ва туғруқдан кейинги таътиллари учун ҳақ тўламаётганидан шикоят қилган, меҳнат ҳуқуқ инспектори аралашуви билан ходимга 2 850 000 (икки миллион саккиз юз эллик минг) сўм таътил пуллари ва 488 000 (тўрт юз саксон саккиз минг) сўм бир марталик суюнчи пуллари ундириб берилди.
Шунингдек, ЎКУФК Меҳнат инспекциясининг топшириғига асосан Сирдарё вилояти бўйича меҳнат инспекторлари томонидан пахта мавсуми даврида ҳам жамоатчилик назорати олиб борилди. Пахта мавсуми даврида жами 17 та мурожаат келиб тушган бўлса барчаси жойида хал этилди. 13 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди. Жами бўлиб 10 000 000 (ўн миллион) дан ортиқ пахта пуллари ундириб берилди.
Қолган мурожаатларни хам Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонуни талаблари асосида қонуний ва ўз вақтида кўриб чиқилиши назоратга олинган.
Шунингдек, ушбу давр мобайнида 5 маротаба газета, 10 маротаба веб-сайтларга мақолалар берилди. 3 маротаба телевидения ва 3 маротаба радиода “Ҳуқуқингизни биласизми ?”, “Ҳуқуқий саводхонлик” рукнларда чиқишлар қилинган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Меҳнат Инспекциясининг Сирдарё вилояти
бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш. УМАРАЛИЕВА

Меҳнат техник инспектор А.ХАКИМОВ

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!