Click to listen highlighted text!

БУ – БИЗНИНГ ДАСТУРУЛАМАЛ

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис аъзоларига қилган анъанавий мурожаатномасини ҳар ким катта қизиқиш билан кутиб олди. Унда билдирилган фикр ва вазифаларга муносабат билдириш жойларда давом этаётир.
Юртбошимиз ўз нутқини йил давомида асосий эътибор аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилгани, соғлиқни сақлаш тизимида жуда катта ишлар амалга оширилгани билан бошлади. Сабаби 2020 йил деярли пандемия даври билан ўтиб, ҳар қандай вазиятда инсоннинг, давлатнинг бойлиги бу – халқ саломатлиги эканлиги ойдинлашди.
Мурожаат мазмунида бутун дунё бўйлаб ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан ҳисобланган аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш масаласи алоҳида ўрин эгаллади. Давлат раҳбари бу борада 2021 йилда вақтинча ишсизлик нафақаси 3 баравар оширилишини, темир дафтарга киритилган оилаларга белгиланган миқдорда молиявий ва бошқа ёрдам кўрсатилишини билдириб ўтди. Ва ушбу рўйхатга киритилган аҳолини камбағалликдан чиқариш учун комплекс чоралар кўрилиши, бундай чоралар орасида қўшимча ўқитиш, бизнес бошлаш учун субсидия бериш, деҳқончилик билан шуғулланадиган кишиларга ер берилиши алоҳида таъкидланди. 2021 йил 1 мартдан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол меъёри эълон қилиниши маълум қилинди. Бу режаларни амалга оширишда касаба уюшмалари яхши ташаббуслар билан кўмакдош бўлишига ишонаман. Сабаби, соҳамиз моҳиятан, жўнгина айтганда, халқ ташкилотидир. Меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишга қурилган бирлашмага бундан ортиқ таъриф бўлиши мумкин эмас. Бу матлабимиз, айтиш мумкинки, йилдан йилга катталашиб, кенг қулоч ёймоқда. Бунинг илҳомчиси, сабабкори, албатта, Приезидентимиз бўлмоқда.
Тадбирда 2020 йил давомида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, Касаба уюшмалари Федерацияси бошчилигида мутасадди идоралар, банклар ва ҳокимликлар томонидан жойларда уйма-уй юриб, 6 миллиондан ортиқ хотин-қизларнинг муаммолари пухта ўрганилгани, бу ўрганишлар натижасида биринчи марта жойлардаги ҳақиқий аҳвол юзага чиққани ва улар асосида “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, хотин-қизларни қийнаётган кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларга амалий ечим топилаётгани айтилди.
Таҳлил, режаларнинг кенг кўламини ёшларга муносабат, уларнинг соғлом улғайиши, турмуш тарзини мазмунли ва мақсадли одатга айлантириш, уларнинг илм олиш йўлида кенг маррани олишларига муносиб замин яратиш ҳақида аниқ вазифалар белгиланди.
Эътибор берсак, бугунги ижтимоий сиёсатимиздаги муҳим жиҳатлар аёллар ва ёшлар масаласи бўлмоқда. Зеро уларнинг соғлом оила, шаклланган жамият қурилишида асосий шакл эканлиги аллақачон аён бўлган.
Шунингдек, бутун дунё коронавирус инфекциясига қарши кураш олиб бораётган ҳозирги кунда тиббиёт соҳасида коронавирусга қарши курашдаги ишларни давом эттириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим йўналишлардан бири бўлишини таъкидлаб, президентимиз келгуси йилдан мамлакатимизда санитария-эпидемиология хизмати сифати оширилишини, соҳага 200 млн. доллар маблағ йўналтирилишини маълум қилдилар.
Давлатимиз раҳбари ёш авлод саломатлигини асраш мақсадида келгуси йилдан 15 ёшгача бўлган болаларни 7 турдаги витамин ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш йўлга қўйилишини билдирди.
Ҳудудлардаги чин етим болаларни яшаш уй-жойлари билан таъминланиши ҳақидаги таклифлари ижтимоий ҳимоя йўналишида ҳам, ёшларни қўллаб-қувватлаш йўналишида ҳам бирдек оғишмай ҳаракатланаётганимизни, айниқса, имтиёзлар янада ривожлантирилаётганлигини далилламоқда. Илмга рағбат давлат даражасидаги сиёсатимизга айланган. Ҳар йили бу йўналишни ривожлантиришга оид имкониятдлар оширилмоқда. Жумладан, жорий “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида ҳам бу ишлар кенг қулоч ёйиши айтиб ўтилди. Мамлаакат ўз ёшларига катта ишонч билдираётганлиги бор, гап. Ҳудудларда ўқишга кира олмаган, ёки тўлов шартнома асосида қабул қилингану, бунга имконияти бўлганман ёшларни қўллаш учун вазифалар белгиланди. 5 нафар мана шундай ёшларнинг ўқиши учун шароит яратиш вазифаси берилди.
Мурожаатномада бола ҳуқуқлари масаласида қатор ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, болаларни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этиш, унга 100 млрд. сўм ажратиш, фонд маблағларини йил давомида ошириб бориш вазифаси қўйилди. Болалар омбудсмани тўғрисида қонун қабул қилиш зарурати тушунтирилди.
Умуман олганда, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси давлат ва жамият имкониятларини ягона мақсадга жипслаштиришда ўзига хос таянч вазифасини ўтамоқда. Мурожаатномадан барча корхона-ташкилот, мансабдор шахс ва ҳар бир фуқаро ўзи учун йил давомида амалга ошириши лозим бўлган ишларни белгилаб олди. Шу қаторда Президент нутқидан келиб чиқиб вилоят касаба уюшма ташкилотлари ҳам 2021 йилда ўз олдига камбағалликни қисқартириш ва олдини олиш, ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғлигини тиклаш, шу билан бирга моддий жихатдан рағбатлантириш, устоз-шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда ёшларни қўллаб-қувватлашни янада жадаллаштиришни иш берувчилар билан ижтимоий ҳамкорликда амалга оширишни олдига мақсад қилиб қўйди.

Рустамбек ТУРСУНМУРОДОВ,
Халқ депутатлари Сирдарё
вилоят Кенгаши депутати,
Сирдарё вилояти касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!