Click to listen highlighted text!

ЭНГ САРАСИ САРАЛАНДИ

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Боёвут туман Кенгаши томонидан “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Боёвут туман Кенгаши тизимидаги, умумий ўрта таълим мактаблари ва мактабгача таълим бошланғич ташкилотлари иштирок этди.
Ушбу танлов ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилиши анъанага айланган. Бу касаба уюшмаси фаолиятини тўғри ташкил этиш, фаоллигини ошириш ва ривожлантиришга яхши туртки бўлаётир.
Танловга топширилган ҳужжатлар асосида бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолияти йиғма жилдлари ва фотоальбомлари, ташкилотда ходимларга яратилган шарт-шароит, иш ҳужжатларининг юритилиши, спорт ва соғломлаштириш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш каби йўналишлардаги фаолият эътиборга олинди.
Ҳужжатлар тўплами танлов низомига кўра баҳоланди. Натижада энг намунали ташкилот сараланди.
Боёвут тумани Баркамол авлод болалар маркази бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси (қўмита раиси Дилафрўз Зарипова) 3-ўринни, 7 – сонли Мактабгача таълим ташкилоти бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси (қўмита раиси Фотима Ширинова) 2-ўринни, 52-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси (қўмита раиси Нодирбек Мелқўзиев) 1-ўринга лойиқ кўрилди.
-Касаба уюшмаси бор, айниқса, фаолиятини тўғри ташкил этган ташкилотда иш барқарор бўлади. Ходим ҳам ишга хуш кайфиятда келиб-кетади. Касаба уюшмасининг мақсади ҳам шу: иш ўрни хатарсиз, ходим манфаати кафолатланган бўлсин. Ушбу кўрик-танлов бизга рағбат ва шижоат бериши билан аҳамиятли деб биламан, -дейди танлов ғолиби Нодирбек Мелқўзиев. – Доимо ғайратли бўлишга интиламиз.
Ғолибларга Боёвут туман Кенгаши бўлинмаси томонидан диплом, эсдалик совғалари топширилди.

Ботир ЗИКРИЛЛАЕВ,
Таълим ва фан ходимлари
Касаба уюшмаси Боёвут туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!