ФАОЛЛАР МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ
Сирдарё туманида “Бугунги сифатли таълим ва тарбия – эртанги муваффақият гаровидир” шиори остида анъанавий Август анжумани бўлиб ўтди. Унда янги ўқув йилини бошлаш, юклатилган вазифалар ҳамда ўтган вақт давомида юқори натижаларга эришган илғор педагоглар меҳнати эътироф этилди.
Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман бўлинмаси кенгаши ҳам иштирок этиб тармоқ аъзоларига навбатдаги ўқув йилида муваффақият тилади.
Шунингдек, давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган бир қатор илғор тармоқ ходимлар Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
-Ҳеч бир байрам, тадбир йўқки, касаба уюшмаси аралашувисиз ўтса, -дейди тумандаги 1-мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Лола Собиржонова. – Мана бугун ўтказилган анъанавий анжуманда касаба уюшмаси бир қатор фаоллар меҳнатини эътироф этди, уларни рағбатлантирди. Бу ходимларнинг сифатли таълим ва тарбия бериш ишида юқори кайфият беради.
Мурод ХАИТҚУЛОВ,
Таълим ва фан ходимлари
Касаба уюшмаси
Сирдарё туман бўлинма кенгаши раиси