Click to listen highlighted text!

ШИЖОАТГА УНДОВЧИ МУКОФОТ

Айни кунларда халқимиз энг азиз байрами – Мустақиллик куни тантанасини нишонлаётир. Биз учун янги даврни бошлаб берган қутлуғ санада босиб ўтилган тарихни, курашларни, эришган ютуқларимизни ёдга оламиз.
Муҳратам президентимиз билан биргаликда ватанимиз тараққиётининг янги босқичини қуриш ишларида Сирдарё вилоятининг меҳнаткаш ва самимий инсонлари ҳам юқори марраларни кўзлаб ҳаракат қилишмоқда. Бу жараёнда касаба уюшмалари ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Сўнгги йилларда касаба уюшмаларининг фаолият кўлами кенгайиб боргани, ҳақиқат. Одамларнинг оғирини енгил қилиш, меҳнаткашларнинг оиласи тинчлиги, фаровонлиги, саломатлиги, умумий айтганда халқ манфаатларини таъминлаш йўлидаги вазифалари кенгайиб бормоқда.
Давлат томонидан вилоятдаги касаба уюшмаларининг етакчиси бўлган менга кўрсатилган эҳтиромни мана шу саъй-ҳаракатларимизда деб билдик. Давлатимиз раҳбари фармони билан хизматларим юксак баҳоланиб, “Дўстлик” ордени билан тақдирландим. Меҳнат фаолиятим давомида турли вазифаларда ишладим. Халқ билан мулоқот, унинг орзу-истаклари рўёби учун бугунгидек шароит, имкон изланганини кўрмагандим. Аввало, халқимиз, шунингдек, президентнинг билдирган ишончини ўзгача руҳ ва кўпайган шижоат билан қабул қилдим. Тақдирланганим учун ўзим, оилам ва жамоамиз номидан катта миннатдорчилик билдираман. Чунки бу мукофот нафақат менинг, балки касаба уюшмаси тизимидаги катта жамоамизнинг меҳнатига берилган баҳо деб қабул қиламан.
Касаба уюшмалари ўзининг тарихи давомидаги энг муваффақиятли даврни бошидан кечирмоқда. Чунки фаолият йўналиши халқ ва юрт манфаати билан уйғун бўлган ташкилотимизнинг мақсад ва режалари кенг қамровли бўлиб бораётир. Шунингдек, ходимларни қўллаб –қувватлаш имкониятлари оширилди.
Шунча йиллик тажрибамдан билдимки, бахт тушунчасини ҳис қилдирадиган сабаблар кўп экан. Мен ҳам Ўзбекистон халқига давлат бошқарувининг бир бўғинида хизмат қилишни бахтим деб биламан. Бундан кейин ҳам ватанимиз хизматида бўлиб, ислоҳотларда кўмакчи бўлишга ҳаракат қиламан.
Рустамбек ТУРСУНМУРОДОВ,
Ўзбекситон касаба уюшмалари
Федерацияси Сирдарё вилояти кенгаши раиси,
“Дўстлик” ордени соҳиби

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!