УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИДА ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ХОДИМЛАРИ ВА АЪЗОЛАРИ ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШДИ.
“Маҳалла ободлиги-юрт фаровонлиги” шиори остида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши ходимлари ва аъзолари фаол иштирок этишди.
Халқимиз байрамларни тозалик, ободлик билан нишонлашга, бир-бировига меҳр-оқибат кўрсатиб, яхши анъаналарни бажариб намуна кўрсатишга одатланган. Ушбу ҳашар давомида эрта туриш, биргаликда юмуш бажариш фазилати яна бир бор эсга олинди. Атрофни тозалиш, гул кўчатлари экиш ва тартиблаш ишлари амалга оширилиб, ободликни севиш анъанаси давом эттирилди.
Шунингдек, шу куни тизимдаги санаторий ва болалар соғломлаштириш оромгоҳи тартибга келтирилиб, мевали ва манзарали дарахтларни буташ ишлари олиб борилди.