Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАЛАРИ КЕНГАШИ РАИСИ “БИЛИМЛАР КУНИ” ТАДБИРИДА ҚАТНАШДИ

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарларнинг мактабларга бориб, дарс бериши, бошланаётган янги ўқув йили муносабати билан ўқитувчи ва ўқувчиларни табриклаши анъанага айланди.
Бугун, 5 сентябрь куни республиканинг барча ўқув даргоҳларида ўқишлар бошланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов ўзи таълим олган Сардоба туманидаги 6-умумтаълим мактабидаги биринчи қўнғироқ тадбирида иштирок этди. Тадбир давомида кенгаш раиси таълим маскани ўқитувчи ва ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклади. Шунингдек, ўзининг ҳаётидан мисоллар келтириб, ҳозиргача мактабда олган таълим ва тарбия асқотиб келиши, қолаверса, ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлиги ҳақида қисқача маъруза қилди. Ўқувчиларга китоблар жамланмаси топширди. Таълим масканида ўқувчи ёшлар педогогик жамоа учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Сўнг мактабнинг 11-синф ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтди. Дарс давомида она ватанни севиш инсоний бурч эканлиги, унга муносиб фарзанд бўлиш учун ҳар бир ўқувчи етук билимга эга бўлиши зарурлиги ҳақида сўзлади.

                     Озода Мамадалиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!