Click to listen highlighted text!

ҲАЙРАТ ВА ҚУВОНЧ МУШТАРАК

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёхлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизнинг диққатга сазавор жойларига сайёхлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросига кўмаклашиш ҳамда “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” шиори остида ички туризмни ривожлантириш мақсадида касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда сайёҳлар учун яратилган қулай шароит туфайли уларнинг Ўзбекистонга қизиқиши йилдан йилга ортиб бормоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021 йил февралдаги “Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида”ги сонли қарори ижросини таъминлаш мақсдида Яқинда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг бевосита ташаббуси билан Тошкент -Хоразм йўналиши бўйича алоҳида поезда жорий йилнинг 2-4 феврал кунлари қўҳна Хоразмга уч кунлик саёҳат ташкил этилди.
Ушбу туристик саёҳатга Сирдарё вилоятининг 90 нафардан ортиқ ишчи ва ходимлари жалб этилди.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши тасарруфидаги 18-мактабдан беш нафар ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактабидан икки нафар жами 7 нафар ходимлар Хоразм вилоятиниг Ичан қалъа тарихий мажмуаси ҳамда қўҳна ва навқирон Ургенч шахрининг диққатга сазовор жойларига саёҳтага бориб келдилар.
Саёҳатдан таасуротларим жуда катта.Мен уч йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабида касаюба уюшма ташкилотининг раиси бўлиб фаолият юритиб келаман.Ёшим ўттиз учда. Хоразмга биринчи марта боришим.
Хоразмдаги Ичан қалъа тарихий мажмуасини кўрибоқ, халқимизнинг шундай жозибадор ва гўзал тарихий қадриятлари борлигидан жуда ҳайратлани дим ва қувондим.Ушбу тарихий мажмуа қанча- қанча йиллардан буён асл ҳолида сақланиб келаётгани билан авлодларимизнинг нақадар буюк тарихи, бетакрор қадриятлари борлигини бутун жаҳон оммасига кўз-кўз қилиб,барча саёҳларни доимо ўз бағрига чорлаб келаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Ичан қалъада ҳунармандчилик намуналари билан ҳам танишдик.Улар жуда бетакрор ва асл санъат асарига қиёслаш мумкин.У ерда Тош ҳовли саройини сайр қилдик.Қалъага 4 дарвозадан кирилар экан.Ҳар бир дарвозанниг ўз тарихи ва номлари бор.
Сайёҳатимиз давомида Урганч шахридан янгидан бунёд этилган,бронзадан қад кўтарилган Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини ҳам зиёрат қилдик ва унга ўз ҳурматимизни бажо келтирдик.
Хоразмга блриб келишимизда бизга яқиндан кўмакдош бўлган, етарлича шарт-шароитлар яратиб берган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгашига ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман кенгашига ўз миннатдорчилигимизни билдираман.
Хулоса ўрнида Хоразмга сайёҳат орқали бир олам қувонч ва завқ олдик.Бу менинг ҳаётимда эмас балки мен билан бирга борган 90 нафардан ортиқ азим Сирдарёлик сайёҳларда халқимизга бўлган ва кўхна тарихимиз ва миллий қадриятларимизга бўлган меҳр ва муҳаббат туйғуларни уйғотиши билан ҳам бир умр қалбларимизда муҳрланиб қолиши билан ҳам катта аҳамият касб этади.

Абдумалик Абдурасулов,
Оқолтин тумани “Баркамол авлод” болалар
мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!