Click to listen highlighted text!

БАЙРАМНИНГ ЭНГ АЪЛО СОВҒАСИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан байрамлар арафасида махсус акциялар доимий ўтказилиб келинади. Ана шундай акция 8 март- Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтди. Эҳтиёжманд, ногирон ва чекка ҳудудда ишловчи аъзоларнинг 3 нафарига санаторий учун бепул йўлланма берилди.
Ширин шаҳар, Гулистон ва Сардоба туманларининг олис ҳудудларида яшовчи, саломатлигини тиклашга эҳтиёжи бўлган хотин –қизларнинг орзулари байрам арафасида ушалди.
-Меҳрибонликни вақтида далда бўлиш деб тушунаман. Касаба уюшмаси биз ишловчилар учун доим ўз вақтида кўмакчи бўлиб келаётир, -дейди Сардоба туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Диёра Улуғмуродова. – Энг муҳими, байрамнинг энг аъло совғаси билан сийландим. Бунинг учун ташкилотчиларга миннатдорлик билдираман.

Шаҳризода АХМЕДОВА,
Касаба уюшмаси стипедианти

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!