Click to listen highlighted text!

“ ПАРИЛАР ЮРТИ ЭКАН”

Олий тоифали она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Салима Маҳкамованинг Сирдарё туманидаги 3-умумтаълим мактабида ишлаётганига 37 йил бўлди. Хоразмга бориш,Урганчни кўриш, Хивада бўлиб Ичанқалъани айланиш орзуси эди.Шу ниятига етди.16 нафар ҳамкасблари билан 3 кунлик мароқли саёҳатдан қайтди. Тўғри, Хоразм ҳақида маълумотга эга эди. Аммо, кўз билан кўрган бошқа экан. Очиқ осмон остидаги музей-шаҳар Ичанқалъани айланишаркан, йўл бошловчининг бу юрт ҳақида айтган ривоятида жон бор, деб ўйлади. Айтишларича, Сулаймон алайҳиссалом даврларида бир пари итоатсизлик, саркашлик қилади.Подшо уни жазолаш учун девларнинг бирига парини саҳрога элтиб ташлашни буюради.Дев парини олиб жўнаркан, унинг ҳусну жамолини кўриб ошиқ бўлиб, саҳрода у билан умрбод қолади.Уларнинг авлодлари меҳнатлари билан саҳрони гўзал гўшага айлантирадилар.Ўша саҳро бугунги кундаги йигитлари девқомат, қизлари париваш Хоразм экан.
Саёҳатчилар қулай ва шинам меҳмонхоналарда дам олдилар, замонавий автобусларда диққатга сазовор жойларга бордилар.Жонажон Ўзбекистонимизнинг бу гўзал гўшаси қадимий обидалари, бугунги юксалишлари билан сайёҳларни лол қолдирди.
Таълим ва фан ходимларидан иборат саёҳатчилар гуруҳи таркибини касаба уюшмаси фаолияти жонкуярлари,ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимлар, уларнинг оила аъзолари ташкил этган.Саёҳатдан роҳатланиб қайтганлар касаба уюшмалари тизимида туризм соҳасининг яхши йўлга қўйилганини миннатдорлик билан таъкидладилар.

Баҳор Холбекова,

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!