Click to listen highlighted text!

НАВБАТДАГИ ТАДБИР.

Жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Маданият Спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бирлашган ташкилоти тасарруфидаги барча ташкилотлари Жиззах вилояти Зомин тумани, Хулкар қишлоғида жойлашган “Зомин” болалар соғломлаштириш оромгоҳида хотира тур спорт тадбирлари ўтказиш учун йиғилишди.
Тадбирда ташкилотлардан 60 дан ортиқ ходимлари қатнашдилар. Тадбирни Ўзбекистон Маданият Спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бирлашган ташкилоти раиси У.Турақулов очиб, барча қатнашчиларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди.
Шундан сўнг оромгоҳ мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева, меҳнат техник инспектори А.Хакимов ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Б.Абдуллаевлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш қонунлари тарғиботи ўтказилди. Семинарда иштирокчилар томонидан мутахассисларга саволлар берилиб, саволларга қонуний жавоблар берилди.
Тушликдан сўнг йиғилганлар иштирокида “Хотира тур” спорт тадбирларини ўтказдилар. Унда гандбол, волейбол, мини футбол, шашка, шахмат, стол тенниси ва бошқа спорт ўйинларига старт берилди.
Шу билан биргаликда мутахассислар томонидан оромгоҳнинг ёз мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганиб чиқилди ва аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.
Тадбир якунида тадбирда фаол қатнашган барча иштирокчиларга Ўзбекистон Маданият Спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бирлашган ташкилоти томонидан эсдалик совғалари топширилди

ЎКУФнинг Сирдарё вилоят
КенгашиМеҳнат ҳуқуқ инспектори      Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!