Click to listen highlighted text!

СЕРБУЛОҚ ГЎШАГА САЁҲАТ

Сой бўйлаб кетаркансиз, бошингизга тангадек офтоб тушмайди. Шарқираб оқаётган сув танни яйратади. Олимлар бу ерда 365 та булоқ борлигини аниқлашган. Улардан ўн тўрттаси ўз хусусиятларига кўра Буқабулоқ, Ниятбулоқ, Муродбулоқ, Иситмабулоқ, Қўтирбулоқ… дея номланади. Булоқларнинг ҳар бири ўзига хос таъм ва шифобахшлик хусусиятига эга. Булоқлар қўшилиб, сойга айланади. Унинг зилол суви минг дардга даво. Сувнинг таркиби, шифо бўлиши илмий жиҳатдан исботланган.
-Зиёратчиларимиз яна келиш истагини билдиришаяпти,-дейди Боёвут тумани ободонлаштириш бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Нилуфар Ҳайитова,- кўпчилиги “ёнгинамизда шундай ажойиб, гўзал зиёратгоҳ бор экан, билмас эканмиз” дейишмоқда. Хўжамушткент ота зиёратгоҳи ҳақида тўғриси ўзим ҳам унчалик маълумотга эга эмасдим. Эшитиб ҳайратда қолдим. Бу гал 28 нафар ишчи-ходимлар билан келдик. Бундай саёҳатларни кўплаб уюштириш ниятидамиз.
Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида жойлашган зиёратгоҳдан сирдарёлик сайёҳларнинг қадами узилмайди. Гулистон тумани касб-ҳунар мактабидан йил давомида ўзининг самарали меҳнати билан ўрнак кўрсатган 45 нафардан ортиқ ўқитувчи ва ходимларнинг Хўжамушкент отага саёҳати уюштирилди. Бу қадим қадамжода сайёҳлар учун яратилган шароитлар, гўзал табиат манзараси барчага кўтаринки руҳ бағишлади.
Ёз мароқли ҳордиқ чиқариш, юртимиз бўйлаб сайру саёҳатлар қилиш фасли. Оқолтин тумани ободонлаштириш бошқармасида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимлардан 38 нафари Зомин дам олиш масканида бўлибдилар. Юртимизнинг бу гўзал гўшалари Швейцариянинг мақтовли манзараларидан қолишмаслигини ўз кўзлари билан кўрган фидойи касб эгалари бошқа ҳамкасбларини ҳам Зоминга чорладилар.
-Юртимиз гўзаллигини, баҳаво масканларини касаба аъзоларига кўрсатишда, уларнинг мароқли дам олишларини ташкил этишда давом этамиз,-дейди бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси раиси Гулноза Асқарова,- Бу юртимизга бўлган меҳрни улғайтирибгина қолмай, меҳнат унумдорлигининг ошишига ҳам сабаб бўлади.

Жаҳонгир Файзибаев,
Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари Касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!