Click to listen highlighted text!

“БОШИМИЗ ОСМОНЛАРГА ЕТДИ”

               2024 йил Дастурининг 22-бандида Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат мажбуриятини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш (Янгиер шаҳридан сержант Эломон Отажонов, Сирдарё туманидан лейтенант Хайрулло Бозоров ва катта лейтенант Алишер Салимов) белгиланган эди.
            Шунга кўра куни кеча ҳарбий лейтенант Бозоров Хайрулла Тўраевич яшаган уйига борилди ва отаси Бозоров Тўра акага вилоят Кенгаши томонидан коммунал тўлов (газ 500,0 сўм), (электр 500,0) лар квитанцияларини уйлари (яшаш жойи Сирдарё туман маркази, Ёшлик МФЙ) га, ҳарбий катта лейтенант Салимов Алишер Сатторович яшаган уйига борилди ва онаси Салимова Нортожи опага вилоят Кенгаши томонидан коммунал тўлов (газ 500,0 сўм), (электр 500,0) лар квитанцияларини уйлари (яшаш жойи Янгиер шаҳар, А.Салимов кўчаси 8/1 хонадонга) га бориб топшириб келинди.
                Ҳарбий сержант Отажонов Эломон Холмуродович яшаган Сирдарё тумани, Тараққиёт МФЙ да онаси Отажонова Янглиш опа бетоб эканлиги ва даволанишга мухтож эканлигини сабабли вилоят Кенгаши томонидан онахон яшайдиган худуддаги “Doniyor shifo” клиникасидан берилган 13-сонли шартномада кўрсатилган 1200 минг сўм  тўлаб берилди ва квитанциялар у киши даволанаётган масканга олиб бориб берилди.

Х.Аминов

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!