Click to listen highlighted text!

“ЭНГ ЯХШИ ИЖТИМОИЙ ШЕРИК”

Бундан уч йил аввал Марказий Осиё касаба уюшмалари Федерацияларининг Кенгаши ташкил этилган бўлиб, ижтимоий-меҳнат масалалари юзасидан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.  “Энг яхши ижтимоий шерик” танловининг  ўтказилиши ҳам ана шу ҳамкорлик самараларидан биридир. Танловнинг Сирдарё вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.
Тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, вилоят Кенгашлари ва ўрта бўғин органи мавжуд бўлмаган йирик корхоналар бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан танлов комиссиясига   9 та корхона, ташкилот ва муассасалар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.
Тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят ўрта бўғин органлари томонидан тақдирлашга номзодларни тавсия этишда Марказий Осиё касаба уюшмалари Кенгаши томонидан тасдиқланган Низоми талаблари асосида тайёрланишига алоҳида эътибор қаратилди. Маълумки, танловнинг 1-босқичи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги тармоқлар ва унинг ҳудудий Кенгашлари миқёсида, 2-босқичи Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари кенгашига аъзо бўлган миллий касаба уюшмалари марказлари миқёсида ва 3-босқичи Марказий Осиё минтақаси миқёсида ўтказилади. Ҳар бир мамлакатдан минтақавий босқичда биттадан танлов ғолиби иштирок этади. Ана шу нуфузли танловнинг вилоят босқичида Сирдарё иссиқлик электр станцияси акционерлик жамияти ғолибликни қўлга киритди. Кейинги ўрин “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиалига насиб этди. Вилоят статистика бошқармаси ҳамда Тошкент кимё-технологиялари институтининг Янгиер филиали эса учинчи ўринга муносиб кўрилди. Бу жамоаларда ишчи ходимларга қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатига яраша муносиб ҳақ тўлаш, ижтимоий меҳнат муносабатларини қонун талаблари асосида таъминлашга алоҳида эътибор берилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Баҳор Холбекова

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!