Click to listen highlighted text!

МАЪНАВИЙ ОЗУҚА ОЛДИК

     Институтимизда жуда кўп таниқли инсонлар билан учрашувлар бўлиб туради. Галдаги учрашув Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раҳбари, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси, шоира Гавҳар Ибодуллаева билан бўлди. Мулоқот чоғида биз шоиранинг “Қутлуғ сўзлар”, “Бир вужуд соғинч”, “Юрагимда яшаётган сир”  номли китоблари чоп этилганини, асарлари “Уч томир”, “Муборак кунлар”, “Эллик наво”, “Шовот мавжлари”, “Тўмарис издошлари”, “Хоразм оҳанглари”, “Онажон”, “Муҳаммад Юсуф замондошлари хотирасида” каби тўпламлар, “Ўзбек адабиёти антологияси” дан ўрин олганини билиб олдик. Бизга ўқиб берган шеърлари айнан ёшлар кўнглидаги ҳиссиётларни акс эттирган туйғулар. Шоира саволларимизга батафсил жавоб берди, бизга яратилган шароитларга ҳавасда эканлигини, ўқиш ва илм олиш билан кўзлаган мақсадларимизга етишимиз мумкинлигини алоҳида таъкидлади. Дарҳақиқат, бундай учрашувлар бизни маънавий жиҳатдан бойитади.

Норқулов Шахобиддин Шухрат ўғли    Тошкент кимё технология институти Янгиер филиали талабаси, касаба уюшмалари стипендиати.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!