Click to listen highlighted text!

ФОЙДАЛИ СЕМИНАР

ФОЙДАЛИ СЕМИНАР
Гулистон Давлат Университетида 7-октябрь- “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни” ҳафталиги доирасида семинар бўлиб ўтди. Унда университет профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ҳамда 60 дан зиёд талабалар иштирок этдилар. Семинар ишини ўқув даргоҳи касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси А. Юсуфалиев очиб берди. Таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Алижон Мамарасулов мавзу юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиргач, ЎКУФ вилоят Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Дилмурод Пирманов маърузаси тингланди. ЎКУФ вилоят Кенгашининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Ширинхон Умаралиева семинар иштирокчиларига “Муносиб меҳнат нима?” деган савол атрофида батафсил тушунчалар берди. Бўлиб ўтган семинар иштирокчиларга ҳар жиҳатдан манфаатли бўлди. Бундай тадбирлар ҳафта давомида вилоят касаба уюшмалари Кенгаши, 8 та тармоқлаир бўйича 25 тадан ортиқ корхона ва ташкилотлар, муассасаларда бўлиб ўтди. Унда 1350 дан зиёд ишчи-хизматчилар, ходимлар иштирок этдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!