Click to listen highlighted text!

ЭЗГУ ТАШАББУС

2020 йилда илгари айтишга жазм қилинмаган, бироқ барчани қийнаб келаётган камбағаллик ва унинг иқтисодий чегаралари Президентимиз томонидан очиқ айтилди ва камбағалликни қисқартириш борасида катта ишлар амалга оширилди. Яқинда давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бу эзгу ишларни кейинги сифат босқичига олиб масаласи муҳокама қилинди. Унда Президентимиз камбағалликни қисқартиришни умуммиллий ҳаракатга айлантириш ташаббуси билан чиқди. Шу муносабат билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва “Нуроний” жамғармаси халқимизга мурожаат билан чиқди. Унда мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишларга бош қўшишга барча юртдошларимиз даъват этилади. Айни пайтда ЎКУФ Сирдарё вилояти Кенгаши ҳам Мурожаат ҳамкорликда тизимли амалга ошириладиган қўлланма эканлигини,унда истиқболда амалга оширилиши зарур бўлган муҳим ва долзарб вазифалар белгиланганлигини, халқимизнинг фаровонлигига дахлдор амалий ҳаракатда ҳамма ўз ҳиссаси қўшиши зарурлигини тарғибот қилмоқдалар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!