БИР ПИЁЛА ЧОЙ УСТИДА
Президентимиз ташаббуси билан 11-ноябрь касаба уюшмалари ходимлари куни, деб эълон қилинганига ҳам тўрт йил бўлаяпти. Ҳар йили ушбу сана нишонланиб келинади. Шу муносабат билан ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги вилоят бошқармаси касаба уюшмаси “Ягона” тантаналар саройида бир пиёла чой устида байрам тадбири ташкил этди. Унда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Эркин Бойниёзов келаси йили Ўзбекистон касаба уюшмалари ўзининг 120 йиллигини нишонлаши, ташкилотнинг бугунги нуфузи, ходимларнинг ижтимоий меҳнат ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти самарадорлиги борасида гапирди. ЎКУФ вилоят Кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов ҳам ўз сўзида бу жамоат ташкилотининг юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларидаги фаол иштироки ҳақида тўхталди. Болаларни ёзги дам олдириш “Зомин” оромгоҳидаги шароитлар, “Янгиер” санаторийсидаги қулайликлар ҳеч бир номдор дам олиш масканларидан қолишмаслигини таъкидлади. Тадбир давомида касаба уюшмаси ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ишчи- ходимларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
-Касаба уюшмаларининг эътиборини ҳар лаҳзада ҳис қилиб турамиз,-дейди ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Оқолтин туман бўлинмаси инспектори Зарифа Норбекова,- ҳар йили болаларим ёзги оромгоҳларда имтиёзли дам олишаяпти. Ўзим ҳам санаторийларга бориб саломатлигимни мустаҳкамлаб келаяпман. Иш жойларимизда ҳам муносиб шароитлар яратилган. Буларнинг ҳаммаси учун касаба уюшмасига раҳмат!