Click to listen highlighted text!

ИНСОН ҚАДРИ УЧУН, ЭЛ-ЮРТ БАХТИ УЧУН

11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни. Шу муносабат билан эълон қилинган “Янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари ўн кунлиги” жойларда “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” ғояси асосида турли тадбирлари доирасида давом этмоқда.Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раҳбарият бошланғич ташкилотларда меҳнат жамоалари билан учрашувлар белгилаган. Анаь шундай учрашувлардан бири Ховос туманидаги 12-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда таьлим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Каримов иштирок этди ҳамда касаба уюшмалари аъзолари манфаатлари йўлида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил тўхталди.
-Бугунги кунда туманимизда 50 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларида 2456 нафар касаба уюшма аъзолари бор,-деди у ўз сўзида. Биз бутун эътиборимизни ана шу аъзоларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратганмиз.
Шундан сўнг мактаб директори Ў.Турдиқулова учрашувни ташкил этигани учун Республика кенгаши раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ва мактаб маъмурияти ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлиги самаралари тўғрисида йиғилганларга сўзлаб берди.
Учрашув якунида А.Каримов барчани касаба уюшмалари куни билан табриклаб, мактабнинг 4 нафар фаол ходимларига эсдалик совғаларини топширди. Мактаб бадиий жамоаси ўзларининг куй қўшиқлари билан даврага файз киритишди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!