Click to listen highlighted text!

ЎҚУВ-СЕМИНАР АМАЛИЙ ТАРЗДА ЎТКАЗИЛДИ.

Жорий йил касаба уюшмаларида ўтган беш йилликдаги фаолият сарҳисоб қилинадиган муҳим даврдир.

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Э.Байниязов, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Ш.Бегимқулова, ЎзКУФнинг Сирдарё вилояти Кенгаши ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси Б.Хайдаров, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И.Шакировлар, тармоқ касаба уюшмасининг туман (шаҳар) кенгашлари, 105 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилиш (конференция) ларини ўтказиш” мавзусида амалий ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинар барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари, (конференция)ларига юқори савияда тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланди.

Семинарда бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарларидан ҳисобот-сайлов йиғилиш (конференция) ларига пухта тайёргарлик кўриш, ушбу масалага масъулият билан ёндошиб, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, Федерация ва тармоқ касаба уюшмаси Уставлари ва меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, ҳисобот-сайлов йиғилиш (конференция) ларини ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни ўрнатилган тартибда тўғри расмийлаштириши бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди. Яъни, ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларини олиб боришдан тортиб, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва таркибини сайлаш, бюллетенларни тўлдириш, саноқ комиссияси ва котибиятининг иш жараёни, юқори ташкилот Конференциясига делегатларни ҳамда тафтиш комиссияси раиси ва таркибини сайлашгача бўлган жараёнлар амалий тарзда кўрсатиб берилди.
Шунингдек, семинар иштирокчилари томонидан ҳисобот-сайлов йиғилиш (конференция) ларига оид масалалар бўйича берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Вилоят бўйича маъсул ташкилотчи                           И.Шакиров

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!