БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАРДА ҲИСОБОТ-САЙЛОВЛАР
2025 йил 21 январ куни Мирзаобод таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман бўлинмаси кенгаши томонидан бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирокида “Бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайловларига тайёргарлик кўрик ва уни ўтказиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман бўлинмаси кенгаши раиси Б.Ахроров томонидан семинарда иштирок этган 54 та касаба уюшма қўмита раислариига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги IX-3-сонли ва Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ижроия қўмитасининг 2024 йил 27 декабрдаги 15-6 сонли қарорлари, ушбу қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан тақдим этилган 2025 йилда ҳисобот сайловларини ўтказиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар билан таништирилди.
Семинарда касаба уюшма қўмиталарининг 2020 йил апрель ойидан 2025 йил февраль ойигача бўлган фаолияти ҳақида ҳисоботи, мактаб касаба уюшма қўмитаси таркибига сайлов, мактаб касаба уюшма қўмитаси раисига сайлов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман ташкилоти конференциясига делегат сайлаш масалалари бўйича тушунчалар берилди.
Шунингдек, ҳисобот-сайлов йиғилишлари иштирокчиларига мамлакатимизда ”Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ёрқин натижалари, эришилган бемисл натижалар ҳақидаги аниқ ва ҳаққоний маълумотларни етказиш, ҳисобот даврида касаба уюшмалари Федерацияси тизимида ижтимоий шериклик ва ижтимоий мулоқотни ривожлантириш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, норма ижодкорлиги ва фаолиятнинг бошқа барча йўналишларида амалга оширилган ишлар ҳисобот маърузаларида кенг ва атрофлича ёритилишига алоҳида эътибор қаратиш, йиғилишлар танқидий руҳда ўтказилиши, фаолиятда мавжуд муаммолар, шунингдек уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар очиқ-ойдин ва батафсил ёритилишига эришиш, йиғилишлар иштирокчилари учун фаолиятнинг барча йўналишида ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар акс эттирилган тарқатма материаллар чоп этилиши ва тарқатилишини таъминлаш, ҳисобот-сайлов йиғилишларида билдирилган фикрлар, таклифлардан келиб чиққан ҳолда касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятининг келгусидаги устувор йўналишларини белгилаб олиш вазифалари белгиланиб олинди.