Навбатдаги Ҳисобат сайлов
Янгиер шаҳар 8-умумтаълим мактабида умумий йиғилиш бўлиб ўтди
2025 йил 08 феврал куни Янгиер шахридаги 8- умумтаълим мактаби жамоасининг 2023-2026 йилларда мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020-2024 йиллардаги фаолияти якунлари юзасидан хисобот-сайловига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси: У Алланазаров иштирок этди.
Йиғилишда 80 нафар ходимлардан 52 нафари иштирок этдилар. Дастлаб жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши кўриб чиқилди. Мактаб маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори О Ғайбуллаев ҳисобот берди. Шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси: А Ачилова жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши юзасида ҳисобот берди. Жамоа шартномасини 2024 йилда бажаришини бўйича маълумотнома-далолатномани мактаб директори ўринбосари М Уринбоева ўқиб эшиттирди. Йиғилишда жамоа шартномасини 2024 йилда бажариилиши қониқарли деб топилди.
Бошланғич қасаба уюшма қўмиитасининг хисобот-сайлов йиғилишида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси: А.Ачилованинг 2020-2024 йилларда қўмита фаолияти тўғрисида ҳисоботи эшитилди. Мухокамалардан сўнг касаба уюшмасининг 2020-2024 йилллардаги фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Фаолияти якунланган бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислигига сайлов яширин авоз бериш йўли билан ўтказилиши жамоа томонида мақулланди. Сайловга номзодлари қўйилган: 3 нафар ходимларга мактабдаги касаба уюшма қўмитаси аъзолари яширин авоз бердилар. Овоз бериш натижаларига кўра Бобожоново Ҳуснорвга 52 нафар сайловчидан 36 нафари авоз бериб ғолиб бўлди ва 5 йилга касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимида сайланди.
Жамоа томонидан бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосарлигига ва касаба уюшма қўмитаси аъзолигига сайловлар очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилиши мақулланди. Шундан сўнг бир нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари ва уч нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси аъзолари сайландилар.
Таълим ва фан ходимлари Янгиер шаҳар Кенгашининг конференциясига делегат этиб бошланғич касаба уюшма қўмитаси аъзоси : П.Тойлоқов сайланди