Click to listen highlighted text!

ЯНГИЕР ШАҲАР 9-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

2025 йил 11 февраль куни Янгиер шаҳридаги 9- умумтаълим мактаби жамоасининг 2023-2025 йилларда мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти якунлари юзасидан ҳисобот-сайловига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси: У Алланазаров иштирок этди.
Дастлаб жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши кўриб чиқилди. Мактаб маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори ўқув ишлари бўйича ўринбосари  Ж Махмасалимов ҳисобот берди. Шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси: У Зоиров жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши юзасида ҳисобот берди. Жамоа шартномасини 2024 йилда бажаришини бўйича маълумотнома-далолатномани мактаб директори ўринбосари Ж Махмасалимов ўқиб эшиттирди. Йиғилишда жамоа шартномасини 2024 йилда бажариилиши қониқарли деб топилди.
Бошланғич қасаба уюшма қўмиитасининг ҳисобот-сайлов йигилишида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси: У Зориовнинг 2020-2025 йилларда қўмита фаолияти тўғрисида ҳисоботи эшитилди. Мухокамалардан сўнг касаба уюшмасининг 2020-2025 йилллардаги фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Фаолияти якунланган бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислигига сайлов Очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилиши жамоа томонида мақулланди. Сайловга номзодлари қўйилган: 2 нафар ходимларга мактабдаги касаба уюшма қўмитаси аъзолари  очиқ овоз бердилар. Овоз бериш натижаларига кўра Зоиров Улуғбекга 37 нафар сайловчидан 29 нафари овоз бериб ғолиб бўлди ва 5 йилга касаба уюшма қўмитаси раиси ловозимида сайланди.
Жамоа томонидан бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосарлигига ва касаба уюшма қўмитаси аъзолигига сайловлар очиқ овоз бериш йўли билан  ўтказилиши мақулланди. Шундан сўнг бир нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари ва уч нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси аъзолари сайландилар.
Таълим ва фан ходимлари Янгиер шаҳар Кенгашининг конференциясига делегат этиб  бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси : У Зоиров cайланди

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!