ҲИСОБОТ-САЙЛОВ БЎЛИБ ЎТДИ
Дастлаб жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши кўриб чиқилди. Мактаб маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори Т.Мансуров ҳисобот берди. Шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси С.Салихова жамоа шартномасинигш 2024 йилда бажарилиши юзасида ҳисобот берди. Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажаришини бўйича маълумотнома-далолатномаси ишчи гуруҳи томонидан ўқиб эшиттирилди. Йиғилишда жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди.
Бошланғич қасаба уюшмаси қўмиитасининг ҳисобот-сайлов йиғилишида мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Салихованинг 2020-2025 йилларда мактаб касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти тўғрисида ҳисоботи эшитилди. Мухокамалардан сўнг касаба уюшмасининг 2020-2025 йилллардаги фаолияти қониқарли деб баҳоланди.
Жамоа томонидан бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва касаба уюшма қўмитаси аъзолигига сайловлар очиқ авоз бериш йўли билан ўтказилиши маъқулланди. Шундан сўнг касаба уюшма қўмитаси раиси ва икки нафар касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам сайлаб олинди