Click to listen highlighted text!

“ БУНЧА ГЎЗАЛСАН, ТОШКЕНТ !”

Юмшоқ ўриндиқли автобус жойидан қўзғаларкан,аёлларнинг бир-бирлари билан танишиб олишларига кўп вақт кетмади. Овози соз бирлари қўшиқ бошлаганди, рақсга тушадиганлар ҳам топилди қўйди. “Йўлнинг танобини яхши ҳамроҳлар тортади”дейишади. Тошкентга қандай етганларини билмай қолишди.Саёҳатчиларнинг ҳаммаси бир-бири билан кўнгилдош чиқди. “Аёллар дафтари”да турган 100га яқин опа-сингиллар учун ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгаши бу саёҳатни ташкил этди.
-Жудаям яйрадик,- дейди Сайхунобод туманидаги “Гулбулоқ” маҳалласида яшовчи Дилноз Лолабекова,- Икки кунлик саёҳат давомида Тошкентимизнинг нақадар гўзаллашиб кетганига гувоҳ бўлдик. Биз учун жуда қулай шароитлар яратилди. Энг яхши меҳмонхонага жойлашдик. “Ошпалов” ресторанида ташкил этилган ифторликда бизни роса меҳмон қилишди.
Пойтахт бўйлаб  сайру саёҳат қилган аёлларнинг таасуротлари бир олам. Оқсарой,  Тошкент телеминораси, қатор музейларга ташрифлари  унутилмас бўлди.
-Бағримизни очиб “Бунчалар гўзалсан, Тошкент!” деб қичқиргимиз келди,- дейди саёҳатчилардан яна бири сардобалик Мавлуда Орзиқулова.-  Шаҳар бўйлаб айландик. Бугунги пойтахтимиз жудаям бошқача, чиройли бўлиб кетибди.Саёҳат кўнглимизни кўтарди, янги танишлар орттирдик, мириқиб дам олдик. Шундай беминнат ғамхўрлик, эътибор учун касаба ташкилотидан миннатдормиз.

                               Хайрулла Аминов,
ЎКУФ вилоят Кенгаши маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!